Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 35-турида «Барселона» 8 июль, чоршанба куни «Эспаньол»га қарши баҳс олиб борди.

Фото: «Барселона»

Учрашув майдон эгаларининг устунлигида ўтди. Бироқ «Барселона» танаффусга қадар меҳмонлар дарвозаси томон йўл топа олмади.

Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар камчилик бўлиб қолди. Захирадан майдонга қўшилганида беш дақиқа ҳам бўлмаган Ансу Фати қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бироқ орадан кўп ўтмай «Эспаньол» вакили Пол Лосано ҳам четлатилди ва жамоалар ўн киши билан ўйинни давом эттирди.

56-дақиқада Луис Суарес «кўк-анорранглилар»нинг комбинациясини муваффақиятли якунлади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Мазкур ғалабадан кейин Кике Сетьен шогирдларининг очколари 76 тага етди ва жамоа пешқадам «Реал»дан бир очко ортда қолмоқда. Мадридликлар ушбу турда «Алавес»ни қабул қилади. «Эспаньол» (24) эса 20-поғонада бормоқда.

Ла Лига

35-тур баҳслари

8 июль, чоршанба

«Барселона» — «Эспаньол» 1:0

Гол: 1:0 – 56 Суарес.

«Барселона»: тер Штеген, Альба, Лангле, Семеду (Фати, 46), Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич (Араухо, 90), Пике, Суарес (Брэйтуэйт, 82), Гризманн (Видаль, 71), Месси.

«Эспаньол»: Диего Лопес, Дидак Вила, Виктор Гомес, Калеро (Дардер, 66), Давид Лопес, Эмбарба (Кампусано, 74), Лосано, Кабрера, Рока (У Лей, 86), Эспиноса, де Томас.

Огоҳлантиришлар: де Томас (45), Давид Лопес (90).

Четлатишлар: Фати (50), Лосано (53).

«Хетафе» — «Вильярреал» 1:3

Голлар: 0:1 – 66, пенальти Касорла, 1:1 – 80 Дуро, 1:2 – 86, пенальти Касорла, 1:3 – 90 Пеня.

«Бетис» — «Осасуна» 3:0

Голлар: 1:0 – 4 Родригес, 2:0 – 25 Педраса, 3:0 – 90 Аленья.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!