Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +15°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Перл-Харбордан олдин. Япония ва Хитой ўртасида Иккинчи жаҳон урушига сабаб бўлган тўқнашув тарихи

    07.07.2020, 17:19 97976

    Бундан 83 йил олдин, аниқроғи 1937 йилнинг 7 июль куни Хитойнинг шимолида жойлашган Пеипинг (Хитойнинг ҳозирги пойтахти — Пекин, ўша вақтларда ушбу шаҳар шундай номланган) шаҳрида Хитой ва Япония қўшинлари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди. «Дарё» «Марко Поло кўприги тўқнашуви» номини олган, кейинчалик Иккинчи жаҳон урушининг Тинч океанидаги кенг кўламли урушига айланган жанг ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikipedia

    Урушнинг келиб чиқиши

    1931 йилда Японийиа Маньчжурия (ҳозирги шимоли-шарқий Хитой)ни босиб олди ва шимолий Хитой-Пеипинг ва Тианжинь шаҳарлари атрофида оккупацион зоналарини кенгайтириш ҳамда минтақанинг саноатини ривожлантириш учун катта маблағ сарфлаб, Манжугуо кичик давлатини ташкил қилди. Ушбу жараён Хитой ҳудудий яхлитлигини бузиш деб баҳоланиб, Хитойда анти-япон ҳаракатини келтириб чиқарди.

    1937 йилга келиб бу ҳаракат шунчалик авж олдики, Хитой коммунистлар ва националистлари фуқаролик урушини тугатиб, япон босқинчиларига қарши Бирлашган фронт тузишга қарор қилади. Жанг бошланишидан олдин японлар Пеипинг жануби-ғарбидаги Марко Поло кўприги (хитойча «лугоуқиао») яқинидаги Фэнгтаи темир йўл кесишмасини босиб олган эди.

    Ўша йилнинг 7 июль санасида япон қуролли кучлари аскарлардан бирини қидириш учун кўприк яқинидаги пастак девор билан ўралган Ванпинг шаҳрига киришни талаб қилади. Талаб рад этилди. Ҳаммаси шундан сўнг бошланди: бу орада ўқ овози эшитилди ва икки томон аскарлари ҳам ўқ узишни бошлади. Аксил-япон ҳаракати босими остидаги Хитой ҳукумати ҳеч қандай келишувга кўнмади, японлар ҳам ўз позицияларида қатъий туриб олди. Шундай қилиб, зиддият кучайиб борди.

    Жанглар марказлашиб боргани сари японларнинг муваффақиятли юришлари кўпайиб борди. Жамоатчилик босими остидаги Япония ҳукумати Хитойда тезроқ ғалаба қозонишга қарор қилади. Бироқ уруш узоқ давом этди ва томонларнинг келишмовчилиги Хитой—Япония уруши (1937—1941) ва 1941 йилда Иккинчи жаҳон урушининг Тинч океанидаги урушига уланиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Япония агрессиясига қарши уруш

    Ушбу уруш юқорида айтиб ўтганимиздек, Хитой ўз ҳудудида Япония таъсири ортишига қарши кенг кўламли ҳаракатлари ортидан келиб чиққан. То 1941 йилнинг 9 декабрига қадар якунланмаган уруш уч фазага бўлинади: 1938 йил якунигача Япониянинг юксалиши, 1944 йилгача виртуал турғунлик даври ва Япониянинг мағлубиятига сабаб бўлган иттифоқдошларнинг қарши ҳужумлари.

    ХХ аср бошларида Япония дастлаб «Йигирма битта талаб» (1915) шартлари ва кейинчалик Хитой саркардаси Жанг Цзуолинь томонидан қўллаб-қувватлов сабабли Маньчжурияни назоратда ушлаб турди. Маньчжуриядаги хитойликлар японларга берилган имтиёзлардан, уларнинг устунликларидан норози эди. Шундай қилиб, можаролар жиддий тус ола бошлади. Ушбу ҳудудда хитойликлар кўпчиликни ташкил қилгани сабабли ҳудуднинг юридик назорати Хитой ҳукуматида эди. Шунга қарамай, Япония Маньчжуриянинг жанубий қисмини темир йўллар, Лиаодонг яриморолидаги ижара ва суверенитетга путур етказувчи бошқа йўллар билан бошқариб турган.

    Ўз мустақилликларини ҳимоя қилиш мақсадида хитойликлар япон линияларини қуршаб олувчи ва Ҳулудао портига келиб тўхтовчи бир қатор темир йўлларини қуришни бошлади. 1935 йилда японлар Хэбэй ва Чаҳардан (ҳозирги Ички Мўғулистоннинг бир қисми) Японияга душманлигини исботлаши мумкин бўлган ҳар қандай мансабдор шахслар ва қуролли кучларни тортиб олишга мажбур бўлди.

    Фото: Google Photos

    Бундан олдинроқ Япония ва Хитой томонлари 1934 йилнинг баҳорида Токиода кучга кирган ҳукм бўйича бутун Хитойни япон қўриқхонаси деб айтиб, унда ҳеч бир куч унинг розилигисиз муҳим ҳаракатларни амалга ошира олмаслигини таъкидлаган эди.Ушбу ҳудудлар Япония назоратига ўтди ва навбатдаги уч ҳудуд — Суиюань, Шаньси ва Шантунг (Шандонг) хавф остида қолди. Националистлар лидери Чан Кайши очиқ мухолифот таклиф қилмади, аксинча, Хитой коммунистик кучларига қарши кампанияни давом эттиришни афзал кўрди.

    Аммо лидер 1936 йилга келиб унга қарши йўналтирилган кучлар сабабли Японияга қарши курашда тузилган Бирлашган фронтга қўшилишга мажбур бўлди. Япония ва Хитойнинг биринчи тўқнашуви Марко Поло кўпригида бўлиб ўтди. Японлар уларнинг хоҳишларига бўйсунмагани учун Чан ва националист ҳукумат аъзоларини йўқ қилиш керак деган фикрга келди.

    Япониянинг дастлабки зафарлари юришлари

    1937 йил июль ойида Хитойнинг минтақавий армиялари ва сиёсий гуруҳлари Националист партиясини ва Чан Кайшини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди. Ҳарбий нуқтаи назардан Япония Хитойга қараганда анча яхши тайёргарлик кўрган эди ва унинг армиялари тезда дастлабки муваффақиятларга эришди. Икки йил ичида Япония портларнинг кўп қисмига, шунингдек, ғарбдаги Ҳанкоу шаҳрига ва темир йўлларнинг катта қисмига эгалик қилди.

    Пеипинг (Пекин) ва Тиэнцин (Тианжинь) 1937 йил июлда ишғол қилинди. Шиддатли жанглардан сўнг, 1937 йил ноябрь ўрталарида Хитой қўшинлари Шанхай ҳудудидан ҳам ҳайдаб чиқарилди. Националистлар пойтахти Нанкин шаҳри шу йилнинг декабрида қулатилди ва бу шаҳарнинг аҳолисининг қириб ташланиши «Нанкин қирғини» номи остида тарихда қолди. Ушбу ном бежизга берилмаган эди: 300 мингга яқин аҳоли ва қўшинлар ўлдирилди. Пойтахт ғарбдан Ханковга кўчирилди.

    Нанкин қирғини ёдгорлиги. Нанкин, Жиангсу вилояти, Хитой.

    Нанкин қирғини ёдгорлиги. Нанкин, Жиангсу вилояти, Хитой.
    Фото: Google Photos

    1938 йил октябрь ойида японлар бу шаҳарни кузатиб, эгаллаб олди. Бу ойнинг ўзида хитойликлар Кантон (Гуанчжоу)ни йўқотди. Японлар Шаньси ва Ички Мўғулистонга темир йўл линиялари бўйлаб Пеипингдан шимолга ва ғарбга бостириб борди. Ушбу юришда улар бир нечта темир йўл линияларини ва Янцзи водийсининг пастки қисмини эгаллаб олди. Улар дарёга чиқиш йўлларини тўлиқ ўз назоратига олган эди. Ҳаво кучлари устун бўлган япон қўшинлари кўп йиллар олдин Хитой ҳаво кучларини йўқ қилиб, хоҳлаган шаҳарларини бомбардимон қилган.

    Йўқотишлар жуда катта эди, айниқса, Хитойда. Шунга қарамай, хитойликлар таслим бўлмади, уруш японлар ўйлаганидан кўра кўпроқ давом этди. Хитой раҳбариятининг кўп қисми узоқ ғарб — Сичуань ва Юньнанга кўчиб ўтди. Ишғол қилинмаган ҳудудлар ҳали кўп қаршилик кўрсатишга тайёр эди. Ишғол қилинган ҳудудларда японлар хитойликларни ҳукуматдаги лавозимларда ишлашга мажбур қила олмади.

    Коммунистлар Японияга қарши туриш учун горилла усулидан самарали фойдаланган. Япониянинг жадал ривожланиши ўрнатилган сиёсий-ҳарбий назорат шаклларини бузди. Коммунистик қўшинлар ва ташкилотчилар япон линиялари ортидаги яёвдаги қишлоқларга кўчиб ўтди. У ерда улар қишлоқни ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий ҳокимият яратиб, ўзларининг армиясини кенгайтирди.

    Фото: Google Photos

    Иттифоқчилар таъсири ва Япониянинг таслим бўлиши

    Урушнинг сўнгги босқичида, 1944 йил бошидан 1945 йил августгача Хитойга ташқи томондан, асосан АҚШдан баъзи ёрдамлар кела бошлади. Уруш материаллари Ҳиндистондан олиб келинди ва хитойлик учувчи ва механикларнинг маҳорати оширилди. Япониянинг қалъалари АҚШ ва Хитой самолётлари томонидан бомбардимон қилинди. АҚШ Бурма қулашидан кейин Ҳиндистондан бошпана топган Хитой кучларини ўша ернинг ўзида тайёрлаш ва жиҳозлаш билан шуғулланди. Урушнинг кулминацион нуқтаси Хитойдан узоқда кечди, шунинг учун ҳам унинг армияси сўнгги нуқтада муҳим рол ўйнашга ожиз эди.

    Националист ҳукумат етти йиллик уруш ва инфляция туфайли жиддий зарбага учради, Мао Цзедун даврида коммунистларнинг кучи ўсди. Япония Тинч океанидаги оролларда жанг қилиш учун бўлинмаларни олиб чиққач, коммунистик қўшинлар кўпроқ «озод қилинган ҳудудлар»га кўчиб ўтишга муваффақ бўлди. АҚШ ҳукуматига Хитойнинг ички инқирози таъсир қилди, чунки айнан Қўшма Штатлар националист ҳукумат учун асосий ташқи ёрдамни кўрсатган эди.

    Қўшма Штатлар, шунингдек, Хитой урушдан кейин Шарқий Осиёда барқарорликни сақловчи сифатида ўз ўрнини эгаллашини хоҳлаган эди. Хитойдаги АҚШ вакиллари турли йўллар билан Куоминтанг ва коммунистларни яраштиришга ҳаракат қилди. Аммо националист ва коммунистлар ўртасида адоват тикланиши муқаррар эди. 1945 йилда Япония таслим бўлгач, 2 сентябрда Бирлашган фронт ҳам тарқалиб кетди.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

    Кеча, 23:45

    “Мана бу сочларга қара. Менда қолгани фақат шулар. Уруш менга ҳеч нарса бермади… Тушуняпсанми, ҳеч нарса…” — “Етти самурай” фильми ҳақида

    Кеча, 23:20

    Қорабоғдаги заправкада кучли портлаш: қурбонлар ва ярадорлар бор (видео)

    Кеча, 23:01

    Россия Халқаро жиноий суд раҳбариятини қидирувга берди

    Кеча, 22:41

     “Меценат.уз” лойиҳаси яна давом этади: 30 нафар талабага 1 йиллик тўлиқ таълим гранти

    Кеча, 22:10

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    Кеча, 22:03

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    Кеча, 21:38

    Рамзан Қодиров ўғли Қуръон ёққан йигитни урганини кўрсатди (видео)

    Кеча, 21:25

    Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишон таъсис этилди. Тақдирланганларга 1,3 млн сўм берилади

    Кеча, 21:12

    Саида Мирзиёева Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Цзюн билан учрашди

    Кеча, 21:05

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    “Миллион”нинг Россиядаги концертида очиқ кийимда саҳнага чиққан Нилуфар Ҳамидова “Ўзбекконцерт” томонидан огоҳлантирилди 

    17:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?