Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 34-турида «Атлетико» 3 июль, жума куни «Мальорка»ни қабул қилди.

Фото: Goal

Учрашувнинг 29-дақиқасида Альваро Мората пенальтини аниқ амалга оширди, ҳужумчи танаффус арафасида «матрасчилар» ва ўзининг иккинчи голини урди. 79-дақиқада Коке якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.

Ушбу ғалабадан кейин Диего Симеоне жамоасининг очколари 62 тага етди ва улар 3-ўринда бормоқда. «Мальорка» (29) эса 18-поғонада қолди.

Ла Лига

34-тур баҳси

3 июль, жума

«Атлетико» — «Мальорка» 3:0

Голлар: 1:0 – 29, пенальти Мората, 2:0 – 45 Мората, 3:0 – 79 Коке.

«Атлетико»: Облак, Санчес (Лоди, 62), Хименес, Савич, Триппьер, Коке, Сауль (Томас, 80), Льоренте, Феррейра Карраско (Витоло, 55), Жоау Феликс (Корреа, 54), Мората (Диего Коста, 62).

«Мальорка»: Рейна, Седлар, Раило, Гамес (Састре, 70), Баба (Чаваррия, 80), Посо, Фебас (Севилья, 57), Дани Родригес, Кубо, Эрнандес (Прац, 70), Трайковски (Лаго Жуниор, 57).

Огоҳлантиришлар: Седлар (26), Сауль (44), Диего Коста (68).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!