Эрон ҳукумати «Украина халқаро авиалиниялари» (МАУ) самолётининг фалокати оқибатида ҳалок бўлганларнинг оиласига компенсация тўлаб беради. Бу ҳақда Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линдега таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «IB.ua»

«Биз Эрон қурбонларнинг яқин қариндошларига компенсация тўлаш бўйича музокара ўтказиши бўйича келишувни имзоладик», — дейди Линде.

Аммо ТИВ раҳбари компенсация миқдори ва қачон тўланиши тўғрисида маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Теҳрон—Киев йўналиши бўйича парвоз қилган Boeing 737-800 самолёти Эрон пойтахти яқинида фалокатга учраганди. Фожиа оқибатида дунёнинг етти давлатидан бўлган 176 киши ҳалок бўлган.

12 январь куни Исломий инқилобий муҳофизлари корпуси Украина самолёти ҳалокати учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Кейинроқ самолётни уриб туширган Эрон фуқароси қамоққа олингани маълум бўлганди.