Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинган одамлар сони 11 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда пандемия давридаги статистик ахборотларни бериб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Айни вақтда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 11 045 713 кишини ташкил этмоқда.
COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти АҚШ (2,79 миллион), Бразилия (1,5 миллион), Россия (666,9 минг), Ҳиндистон (625,5 минг) ҳамда Перу (295,6 минг) ҳисобига тўғри келмоқда.
Ҳозирга қадар бутун дунёда 524,5 мингдан ортиқ одам коронавирус қурбонига айланган. Хусусан, АҚШнинг ўзида 129,4 минг одам коронавирус оқибатида вафот этган бўлса, Бразилияда ушбу кўрсаткич 61,8 мингга, Буюк Британияда эса 44,2 мингга тенг.
2020 йил 7 июнда COVID-19’дан вафот этганлар сони дунё миқёсида 400 минг нафардан ошиб кетгани, 8 июнь куни эса коронавирус билан касалланганлар сони дунё миқёсида 7 миллион нафардан, 16 июнда COVID-19’га чалинган беморлар сони 8 миллиондан ортиб кетган, 23 июнда 9 миллиондан, 28 июнь куни эса 10 миллион нафардан ошганлиги тўғрисида хабар берилганди..
Изоҳ (0)