«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Барселона»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Сadena Ser хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Месси клуб билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилган. Аргентиналик футболчи клуб учун муаммо бўлишни истамаяпти.
Шунингдек, у доимий равишда клуб ичкарисидан чиқаётган турли хил маълумотлардан чарчаган ва ўзи қабул қилмаган қарорлар учун жавобгар бўлиб қолаётганидан норози. Қолаверса, у клубда тайинли лойиҳа йўқлигини ҳазм қила олмаяпти.
Маълумот ўрнида, 33 ёшли Месси «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у Испания чемпионатининг 28 ўйинида иштирок этиб, 22 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мессининг каталон клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Изоҳ (0)