«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане фаолиятини «Бавария»да давом эттирадиган бўлди.
Мюнхен клуби расмий сайтининг хабар беришича, футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланган.
Аввалроқ «Бавария» 24 ёшли хавбек учун бонуслар билан биргаликда 60 миллион евро тўлаши ва унинг маоши йилига 17 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.
«Бавария» – жуда катта клуб бўлиб, ҳар доим ўз олдига улкан мақсадларни қўяди ва бу мақсадлар менга ҳам мос. Янги жамоам билан тезроқ машғулотларни бошламоқчиман.
Ҳанс Флик билан яхши муносабатдаман, биз у билан U21 жамоасида ишлаганмиз. «Бавария» билан имкон қадар кўпроқ ғалабалар қозонишни ва биринчи навбатда Чемпионлар Лигасини ютишни хоҳлайман», – дейди Сане.
Маълумот учун, Сане «Манчестер Сити»да 2016 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У «шаҳарликлар» сафида жами 135 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган ва 45 та голга голга ҳаммуаллифлик қилган.
Мавзуга доир: «Бавария» ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)