Сингапурлик олимлар саратоннинг ривожланиши ва қайталаниши учун жавоб берадиган асосий механизмларни аниқлади. У даволашнинг янги усулларини яратишга ёрдам бериши мумкин, дейилади Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинган мақолада.

Фото: Proceedings of the National Academy of Sciences

Мутахассисларнинг аниқлашича, MBNL1 оқсили кўкрак, ошқозон, ўпка ва простата саратон ҳужайраларида оз миқдорда учрайди. Тадқиқот натижаларига кўра, айнан ушбу оқсилнинг етишмовчилиги онкологик касалликка чалинган беморларнинг омон қолишига таъсир кўрсатади.

MBNL1 оқсили ДНК, ҳужайраларнинг ҳаёт цикли ва уларнинг бўлинишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунингдек, у кўкрак ва ошқозон саратонида метастаз ва онкогенез ривожланишига таъсир кўрсатади.

MBNL1 даражасининг пастлиги ҳужайра ичидаги сигналларнинг узатилишига таъсир кўрсатувчи MAP2K7 оқсилининг шикастланишига олиб келади. Бу эса даволашга бардошли саратон ҳужайраларини пайдо қилади.

Маълум бўлишича, юқори даражали MAP2K7 патогени ва янги саратон ҳужайраларининг пайдо бўлишида воситачи мавжуд — JNK киназа. Ингибиторлар ёрдамида унинг сусайтирилиши саратон илдиз ҳужайраларининг фаоллигини камайтиради.

Аниқланган ингибиторлардан бири саратонга кучли таъсир кўрсатувчи эффектга эга. Олимлар унинг ёрдамида бир қатор дори воситаларини яратиш йўлида клиник синовларни ўтказмоқда.

Аввалроқ Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий тизими (NHS) олимлари саратоннинг даволаб бўлмас шаклларида фойда берадиган дори воситасини яратгани тўғрисида хабар берилганди.