Ўзбекистонда 2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 110 нафарга кўпайди. Касалланганларнинг умумий сони 8781 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 69 таси карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 26 таси Тошкент шаҳрида (шундан 13 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 таси эса аҳоли орасида);
  • 10 таси Сирдарё вилоятида (шундан 5 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 таси аҳоли орасида);
  • 2 таси Бухоро вилоятида (шундан 1 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси аҳоли орасида);
  • 2 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
  • 1 таси Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Аввал Ўзбекистонда 1 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 44 нафарга кўпайиб, 8671 нафарга етгани хабар қилинганди. 1 июль кун давомида жами  278 та янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.

2020 йил 1 июль кун давомида 165 нафар (аввал 55 нафар бемор тузалганди) бемор COVID-19’дан тузалиб (66 фоиз), Ўзбекистонда инфекциядан соғайганларнинг умумий сони 5847 нафарга етган. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2907 нафар бемордан 18 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

15 март, яъни Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери жами 27 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Энг биринчи ўлим 27 март куни Наманган вилоятида кузатилган. 27-қурбон эса ғузорлик 64 ёшли эркак бўлиб турибди.