Ўзбекистонда 29 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 168 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатлардан сўнг коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8199 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 151 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
  • 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида);
  • 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.

Кун давомида Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 97 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда 5426 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил қилмоқда.

Шифохоналарда 2750 нафар бемор даволанмоқда. 15 мартдан буён коронавирус асоратларидан 22 киши вафот этган.