Марказий банк 30 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 62 тийинга кўтарилиб, 10 173 сўм 38 тийинни ташкил этган бўлса, евро курси 43 сўм 42 тийинга кўтарилиб, 11 411 сўм 48 тийин бўлди.
Рубль курси эса 0,42 тийинга пасайиб, 145 сўм 97 тийинга етган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч ҳафталик кўтарилишдан сўнг, 16 июнь куни 1,29 сўмга пастлаган, бироқ 23 июндан яна қарийб 21 сўмга кўтарилган эди.
Изоҳ (0)