• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Темир генерал» — Собир Раҳимовнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати

    «Дарё» тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Эркин Ражабовнинг қатағондан омон чиқиб, фожиа билан тугаш эҳтимоли катта бўлган қисматини шонли тақдир эгасига айлантира олган ўзбек ҳарбийларидан бири генерал Собир Раҳимов ҳақидаги мақоласини ҳавола этади.

    Собир Раҳимов.

    Собир Раҳимов.
    Фото: Wikipedia

    Қайси тарихий давр бўлмасин, ҳарбийлар ҳар қандай давлатнинг ўзак таянчларидан бири саналган. Россия империясида ҳокимият большевиклар қўлига ўтгандан кейин юзага келган воқеликда Ўзбекистонда Миркомил Миршаропов, Юнус Наримонов, Бурҳон Ҳамроқулов, Комилжон Толипов, Собиржон Охунов каби миллий ҳарбий етакчилар етишиб чиққани яхши маълум.

    Аммо Туркистонда совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш ишида ғайрат кўрсатиб, бутун ҳаёти ва фаолиятини коммунизм, социализм ғояларига бағишлаган бўлишларига қарамай, уларнинг кўпчилиги 1937—1938 йиллардаги «катта қирғин»дан қочиб қутулолмаган. Оёққа туриб олиши, мустаҳкамланишида ўзлари жонбозлик кўрсатган режим уларни аяб ўтирмаган.

    Собир Раҳимов шахси ва фаолияти бугунги кунгача М.Маленковская, И.Федюнинский, Л.И.Батов, Б.Жабаров, Л.У.Юсупов, Ҳ.Содиқов томонидан илмий ўрганилган. Совет даврида яратилган барча адабиётлар ҳамда тадқиқотларда Собир Раҳимов ўзбек миллатига мансуб экани таъкидланган бўлса-да, аммо сўнгги йилларда МДҲ тарихчилари, хусусан, қозоқ тарихчилари тадқиқотлари, айниқса, Қозоғистон электрон ахборот маконида қўмондоннинг қозоқ миллатига мансублиги ҳақида илмий асосланмаган, нотўғри маълумотлар берилмоқда.

    Ҳозирги кунда Россия Федерациясининг Подольск шаҳрида жойлашган Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий архиви (ТСА МО РФ), Москва шаҳрида жойлашган Россия Давлат ҳарбий архиви (РГВА) ҳамда Россия ижтимоий-сиёсий тарих архиви (РГАСПИ)да сақланаётган ҳужжатли маълумотлар Собир Раҳимовнинг шахси ва ҳарбий фаолияти тўғрисида аниқ тасаввур яратишга хизмат қилади.

    Собир Раҳимовнинг Россия Давлат ҳарбий архивида сақланаётган ҳарбий хизмат гувоҳномаси ва унинг анкета маълумотларига кўра, у 1902 йил 1 январда (баъзи адабиётлар ва электрон нашрларда 12, 25 январь деб берилади) Тошкент шаҳар Киров тумани Водопадная кўчаси — Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги «Тахтапул» маҳалласида тегирмон ишчиси оиласида туғилган. 1910—1915 йилгача Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги мактабда ўқиган Собир 15 ёшида отасидан етим қолади ва оиласига ёрдам бериш мақсадида ишга киради.

    Фото: Wikipedia

    У 1920 йилдан 1922 йилгача Тошкент тўқимачилик устахонасида ишчи бўлиб ишлайди. Келаси йили Ўзбек маориф институтининг тайёрлов курсига тингловчи сифатида кирган. Шу орада унинг қарашларида кескин ўзгариш бўлган кўринади. Чунки 1922 йил августда Собир Раҳимов Боку шаҳридаги Бирлашган отлиқ мактабида ўқишни бошлаганини биламиз. Ҳарбий таълим жараёнидаги ютуқлари, чавандозлик маҳорати учун М.V.Фрунзе қўлидан эсдалик совға — бронзадан қуйилган от ҳайкалчасини олишга муваффақ бўлади.

    Бокудаги ҳарбий мактабни 1925 йил 7 августда тамомлаган Собир Раҳимов Самарқанддаги 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясига қабул қилинади. 1925—1927 йилларда у алоҳида ўзбек отлиқ дивизионида взвод қўмондони, 1927—1930 йилларда эса 6-ўзбек отлиқ бригадаси 1-ўзбек отлиқ полки взвод қўмондони вазифасини бажаради.

    Собир Раҳимов совет ҳокимияти йилларида етишиб чиққан кўплаб ўзбек ҳарбий кадрлари каби касби ҳамда вазият тақозоси билан Туркистонда совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракатни бостиришда қатнашишга мажбур бўлган. Взвод қўмондони сифатида Жунаидхон, Иброҳимбек каби қўрбоши гуруҳларини тугатишга қаратилган ҳарбий амалиётларда қатнашгани маълум.

    Собир Раҳимов ҳарбий билим ва кўникмасини янада ошириш мақсадида 1930 йили Москва шаҳридаги К.Э.Ворошилов номидаги ҳарбий академияда қўмондонлик таркиби малакасини ошириш курсини тамомлайди. Юртига қайтгач, 1930 йилдан 1933 йилгача 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси 41-тоғ-отлиқ полки ўқчи эскадронининг қўмондони, 1933—1934 йилларда 41-тоғ-отлиқ полки штаби бошлиғи ёрдамчиси, 1934—1937 йилларда эса 41-тоғ-отлиқ полки мактаби раҳбари вазифларида фаолият юритади.

    Туркистон ҳарбий округи ҳарбий қисмларидаги фаолияти давомида қўмондонлик малакасини оширгани Собир Раҳимовга Ўзбекистон ССРдаги энг катта ва машҳур ҳарбий тузилма ҳисобланган 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида ўзбек миллий ҳарбий кадрларни тайёрлаш жараёнида жуда қўл келган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўз даврида Собир Раҳимов взводи жанговар тайёргарлик ҳамда ҳарбий интизом бўйича 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси 42-тоғ-отлиқ полкининг энг яхши ҳарбий бўлинмаларидан бири саналган.

    Фото: Wikipedia

    У ҳамиша қўл остидаги ҳар бир аскар билан якка тартибда суҳбатлашиб тургани, ўзи ва жангчиларга нисбатан талабчан бўлгани ҳужжатларда ўз аксини топган. Тескари ҳолда, ХХ асрнинг 30 йилларида Собир Раҳимов каби бир қатор ўзбек миллий ҳарбий кадрларининг устози ҳисобланган Миркомил Миршаропов унга «...иродали, пишиқ қўмондон, полк мактабларидан бирининг бошлиғи. Дивизияда унинг мактаби биринчи ўринда туради», дея бежизга тавсиф бермаган эди.

    Собир Раҳимовнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жанговар қаҳрамонликлари тўғрисида бугунги кунга қадар кўплаб тарихий, бадиий асарлар, кинофильмлар яратилди, тадқиқотлар амалга оширилди. Аммо Собир Раҳимовнинг 1937—1938 йиллардаги қатағонда 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида фаолият кўрсатган қуролдош дўстлари билан маълум муддат Ички ишлар халқ комиссарлиги томонидан қамоққа олиниб, сўроқ остида бўлганлиги тадқиқотларда ёритилмаган.

    1937 йили бошланган «катта қирғин» 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси ва унинг тузилмаларида фаолият кўрсатган ўзбек миллий ҳарбий кадрларини ҳам четлаб ўтмади. 1937 йил 28 октябрда дивизия қўмондони Миркомил Миршаропов Ички ишлар халқ комиссарлигининг Азов-Қора денгиз ўлкаси бошқармаси томонидан қамоққа олиниб, Тошкентга юборилади. Ушбу воқеадан сўнг комиссарлик томонидан ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида «сиёсий тозалаш» жараёни бошланиб, дивизиянинг офицерлик таркибидаги кўплаб ҳарбий мутахассислар қамоққа олинади.

    Архив ҳужжатларидан маълум бўлишича, Собир Раҳимов билан биргаликда 32 нафар ҳарбий мутахассис 1937 йили (ойи кўрсатилмаган — Р.Э) қамоққа олинади ҳамда Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 57-2, 63, 64 ва 67-моддалари бўйича айбдор деб топилади, Ишчи-деҳқон қизил қўшини сафидан четлатилади. Тергов жараёни 1938 йилнинг бошида тугатилиб, 1938 йилнинг май ойида Ўрта Осиё ҳарбий округи Ҳарбий трибунали томонидан айблов ҳукми эълон қилинади. Қамоққа олинган 33 нафар ўзбек ҳарбийи қуйидаги «жиноят»ларни содир этганликда айбланадилар:
    • артиллерия қисмларини йўқ қилиш;
    • сиёсий бузғунчилик;
    • ҳарбий аслаҳалар, отларни атайин яроқсиз ҳолга келтириш;
    • жанговар машиналарни қасддан ишдан чиқармоқ;
    • артиллерия омбори ва снарядларни портлатишга тайёргарлик кўриш;
    • полк отларига қасддан шикаст етказиш ва йўқ қилиш.

    Фото: Wikipedia

    Аслида ҳам шундай бўлганмиди? 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида хизмат қилган Дадажон Жумаевнинг кўрсатмаларига кўра, у ўқув машқи жараёнида бошқарувни йўқотиб дарахтга бориб урилади. Аммо хизмат машинасига ҳам, машина бошқарувида бўлган Дадажон Жумаевга ҳам ҳеч қандай зарар етмайди. Аммо кейинчалик мазкур воқеа Ўрта Осиё Ҳарбий округи Ички ишлар халқ комиссарлиги махсус бўлими раҳбари А.И.Мишковский, унинг қўл остидаги А.Я.Карпачевский, А.С.Васильев каби ходимлар томонидан сохталаштирилгани, Собир Раҳимов ва унинг 32 ҳамкасби ноҳақ қамоққа олингани маълум бўлади.

    Аслида Собир Раҳимов ва унинг ҳамкасбларига Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 57-2, 63, 64 ва 67-моддалари бўйича ноҳақ қўйилган айбловлар 1937—1938 йиллар учун жуда жиддий айблов саналар, мазкур модда билан айбланган шахс олий жазога ҳукм этилар ёки узоқ муддат меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинар эди.

    Иккинчи жаҳон уруши бўлғуси қаҳрамонининг қатағон тегирмонидан чиқиб кетишининг асосий сабабларидан бири қамоққа олинган 33 нафар ҳарбий мутахассисдан биттаси Собир Раҳимов бош бўлган 42-отлиқ полкидан бўлиб, бу бошқа ҳарбий қисмларга нисбатан жуда кичик кўрсаткич эди. Иккинчидан, мазкур жараёнда асосий эътибор 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясининг артиллерия дивизиони ҳамда дивизиянинг етакчи раҳбарларига қаратилганлиги сабабли Собир Раҳимов ва бошқа дивизия ҳарбийлари 1938 йилда озод этилди.

    Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши Собир Раҳимовнинг совет армиясига қайта тикланиши ва кўплаб ўзбек жангчилари каби ҳарбий мутахассис сифатида ўзини кўрсатиши учун катта имконият туғдиради. Собир Раҳимов полк қўмондони ўринбосари вазифасидан дивизия қўмондони даражасигача бўлган машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтган. У ғарбий махсус округга юборилиб, 104-танк дивизияси 104-моторлашган полк қўмондони ўринбосари лавозимига тайинланади. Қўмондон ўринбосари сифатида илк жангни Ельня атрофида ўтказади. У 1941 йилдан бошлаб ўқчи полкига қўмондон сифатида мустақил ҳаракатлана бошлайди. 1941 йили Железноводск шаҳрида бўлган жанглардан бирида яраланиб, кўчма ҳарбий касалхонага юборилади.

    Фото: Wikipedia

    Тузалиб чиққач, Собир Раҳимов 1941 йил 20 октябрдан Жанубий фронтдаги 353-ўқчи дивизияси 1149-ўқчи полкининг қўмондони, 1942 йил 1 майдан эса 353-ўқчи дивизияси қўмондонининг ўринбосари вазифаларида ишлайди. Ҳарбий ҳаракатлардаги жанговарлиги учун 1942 йил 1 августидан Шимолий Кавказ фронти 395-Шахтёр дивизияси қўмондони этиб тайинланади. Шимолий Кавказ фронтидаги уч ойлик жанговар ҳаракатлар давомида Собир Раҳимов қўмондонлиги остидаги дивизия душманнинг саккиз мингга яқин офицер, аскарлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилган. Жанговар жасорати учун 1942 йил 10 февралда Собир Раҳимовга подполковник, олти ойдан сўнг эса 37-ўқчи дивизияси полковниги унвони берилади.

    Собир Раҳимов Кубань, Краснодар каби шаҳарларни озод этишда қатнашиб, мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатади. Шу сабабли 1943 йили II даражали Суворов ордени ҳамда генерал майор унвони билан тақдирланади.

    1943 йил ёзида Собир Раҳимов ҳарбий билим ва малакасини ошириш мақсадида Москва шаҳридаги Ҳарбий академияга юборилади. 1943 йил 1 октябрда у турмуш ўртоғи Мунира Раҳимовага «Ўн кундан бери имтиҳонлар кетаётгани сабабли хат ёзишнинг имкони бўлмади. Мени табрикласангиз бўлади. Барча фанларни ижобий топширдим. Тўғрисини айтсам, биринчи кунларда эплай оламанми, дея қўрққан эдим. Ўзимни қўлга олиб, кеча-кундузига икки соатгина ухлаб, тун-у кун ўз устимда узлуксиз ишлаяпман», деб хат ёзади. Демак, Собир Раҳимов қисқа муддатли малака ошириш давомида ҳарбий назария ва қўмондонлик сирларини қунт билан ўрганишга қаттиқ киришган.

    Ўқиш тамом бўлгандан сўнг Собир Раҳимов ўз дивизиясига қайтади ҳамда 1 ва 2-Беларусь фронтида Барановичидан Белостоккача жанговар ҳаракатларда иштирок этади. Иккинчи жаҳон уруши давомида фашистлар Польшанинг Грауденц шаҳрини эгалланиб, уни мустаҳкам ҳимоя қўрғонига айлантирган эди. Уни озод этмай туриб, олдинга ҳаракатланишнинг имкони йўқ эди.

    Қисқаси, ҳал қилувчи жангга Собир Раҳимов қўмондонлик қилган 37-ўқчи дивизия киради. Шаҳарнинг ҳар бир қаричи учун кечган қирқ кунлик шиддатли жанглардан сўнг Гитлернинг ишонган генерали Фрикке ўзининг тўрт мингдан ортиқ офицер ҳамда аскарлари билан биргаликда асир олинган. Ушбу ғалаба муносабати билан Москвадан олий бош қўмондоннинг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, Собир Раҳимов дивизияси шарафига 20 марта ўқ узиб, ҳарбий қутлов берилади.

    Собир Раҳимовнинг Тошкентдаги ҳайкали.

    Собир Раҳимовнинг Тошкентдаги ҳайкали.
    Фото: Google Photos

    Собир Раҳимовнинг сўнгги жангги Польшанинг йирик порт шаҳри ҳисобланган Данциг остоналарида бўлиб ўтган. Генерал-полковник Павел Батов Собир Раҳимовнинг қаҳрамонларча ҳалок бўлиши ҳақида «Раҳимовнинг илғор қисми Данциг шаҳри томон ҳаракатланаётган эди. Шаҳарга уч км қолганда Собир Раҳимов радио орқали артиллерия кузатуви ерига ўрмон чеккасига чиққани ҳамда шаҳар бугун эгалланиши тўғрисида хабар берди. Аммо Раҳимовга Данциг шаҳрини эгаллаш насиб этмади. 26 март куни у душман снарядидан яраланди», дея хотирлаган эди. Олдинига Гродно шаҳрида кўмилган Собир Раҳимов хоки урушдан кейин Тошкентга олиб келинади ва Кафаново хиёбонига дафн этилади.

    Бугунги кунда генерал майор Собир Раҳимов номини абадийлаштириш, унинг жасорати ва Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонлигини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида генерал туғилиб ўсган Тошкент шаҳри, шунингдек, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳарларида ҳайкаллар ўрнатилган. Совет ҳарбийларининг Гданьск шаҳри генерал Гелгуда кўчасидаги қабристонида генерал майор Собир Раҳимов шарафига махсус ёдгорлик лавҳаси ўрнатилгани Иккинчи жаҳон урушининг истеъдодли жангчиси хотирасига кўрсатилган юксак ҳурмат ва эътибор намунасидир.

    Собир Раҳимов нафақат моҳир ҳарбий қўмондон, ҳаётда жуда самимий, меҳрибон инсон эканини кўрсатувчи далиллар ҳам бор. 1942 йили Собир Раҳимов қўмондонлиги остидаги бўлинма Дебальцево шаҳрида отаси фашистлар томонидан осиб ўлдирилган 12 ёшли Геннадий Суворов билан учрашади. Уни оталарча қучоқлаб, отига ўтказиб ўзи билан олиб кетади. Ушбу воқеадан кейин Геннадий Суворов Собир Раҳимовнинг доимий ёрдамчисига айланади.

    «Темир генерал» номи билан танилган Собир Раҳимовнинг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги ўсиб келаётган ёш авлодни жасур ва мард бўлиб камол топишга, Ватани ва миллатига садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    24.06.2020, 20:12   Изоҳ (0)   74155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.