«Кавказ асираси» фильмидаги Нина образи билан яхши таниш бўлган Наталья Варлей 22 июнь куни 73 ёшни қаршилади.
Наталья 1947 йилда Руминиянинг Констанса шаҳрида дунёга келган. Болалигидан ижодга қизиққан бўлажак актриса шеър ёзиш, сурат чизиш, мусиқа ҳамда акробатика билан шуғулланган. Мактабни битирганидан кейин Москва цирк ва эстрада санъати билим юртига қабул қилинган.
У актрисалик фаолиятини 1966 йилда фильмларда эпизодик ролларни ижро қилишдан бошлаган. Ҳақиқий омад эса 1967 йилда суратга олинган ва ҳали ҳануз мухлислар учун севимли бўлган «Кавказ асираси» фильмидан кейин кулиб боққан. Фильм режиссёри Леонид Гайдай Варлейда «ҳақиқий комсомоль» тимсолини кўрган.
Илк муваффақиятидан кейин актриса тўхтаб қолмаган. Шукин номидаги театр билим юртига кейин бўлса Адабиёт институтида ўқишни давом эттирган.
Изланувчан актриса нафақат ёрқин ролларни ижро қилган, балки ўзи ижро қилган қўшиқлар дискини чиқариш, бир қанча хорижий фильмларга овоз бериш ҳамда кўрсатувларда бошловчилик қилиш ва театр факультетида дарс беришга ҳам муваффақ бўлган. Шуларнинг ўз билан чекланиб қолмаган актриса ўзининг биографик «Дорбоз» номли китобини ҳам тақдим қилишга улгурган.
У учун муваффақият олиб келган Нина образи худди актриса ҳаётидан олинганга ўхшайди. Чунки у дарҳақиқат талаба, комсомоль ҳамда спортчи бўлишни қойиллатган.
Изоҳ (0)