• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Вазирлар Маҳкамасига кирган вируслар, Ички ишлар ва Adobe Photoshop, биринчи аёл элчи

    Хабарларимиз сарлавҳада тилга олинган  асосий муҳокамали мавзуларни қамраб олади. Ва нафақат булар, бошқа долзарб хабарларимиз ҳам бор. Дайжестимизни бошладик.

    Ўзбекистонда гендер тенглигини мустаҳкамлаш борасида яна бир қадам босилди. Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Сенат раисаси Танзила Норбоева шу кунга қадар Ўзбекистонда 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатилган бўлса, ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлади. Ташқи ишлар вазири Илҳом Неъматов Маҳмудованинг номзодини сенаторларга таништираркан, «бугун Ўзбекистоннинг мустақил дипломатияси тарихида илк бор элчи лавозимига ҳурматли аёлларимиз орасидан номзод тақдим этилди», деди.

    Элчи Гулнора Каримова Испания қироли Хуан Карлос қабулида.

    Элчи Гулнора Каримова Испания қироли Хуан Карлос қабулида.
    Фото: «Дарё»

    Бироқ Маҳмудова биринчи аёл элчи, деб айтилиши кўпчиликда таажжуб уйғотди. Чунки мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси Гулнора Каримовадир. У 2010—2011 йилларда Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган. У 2010 йил 18 март куни Мадриддаги Қироллик саройида қирол Хуан Карлосга ишонч ёрлиқларини топширган. Испания Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Каримова хонимнинг элчилиги 2011 йил октябрига қадар давом этган.

    * * *

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида 2020 йилнинг 1 августидан «Очиқ осмон» режими жорий этилади. Бу режим Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси IATA’нинг «Қиш 2022/2023» мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан жорий қилинади. Мазкур режим Ўзбекистоннинг Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларда «бешинчи ҳаво эркинлиги» ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий қилинади.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур режимга мувофиқ, Навоий ва Термиз шаҳридаги аэропортларда хорижий авиакомпанияларга юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун «еттинчи ҳаво эркинлиги»га қадар бўлган ҳуқуқлар берилади. «Еттинчи ҳаво эркинлиги» рўйхатга олинган мамлакатидан қатъи назар ҳар қандай хорижий авиакомпанияга ҳар қандай частотада парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

    * * *

    Икки ҳафтадирки, Ички ишлар ходимлари тренддан тушмаяпти. Гоҳ жирканч, гоҳ кулгили ишлар содир этиб муҳокама марказида туришибди. Агар Тошкент шаҳар ИИББ Яшнобод тумани бўлими Adobe Photoshop дастурини яхши билувчи дизайнер олганида ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. «Саховат ва кўмак» хайриясида иштирок этаётган подполковникнинг ҳисобот расмларида унинг юзига ниқоб расмини чизиб қўйишгани сезилиб қолди. Чунки унинг кўзгудаги аксида ниқоби йўқ эди.

    Фотошоп.

    Фотошоп.
    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Бу нўноқларча қилинган монтаж интернетда чақиндек тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ тарқатган суратлардан сўнг эса ниқоб тақишни қоидаларини энг кўп бузадиган Яшнобод туманида ИИБ бошлиғи ҳам қоидабузар эканлиги маълум бўлди. Тиббий ниқоб тақмаган фуқарони машинага тиқишга тайёр милиция ходимларининг ўзи қоидага риоя қилмаслиги оммада таажжуб уйғотди ва юзлаб изоҳлар ёзилди.

    Шундан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ салбий изоҳларнинг олдини олиш мақсадида баъзи суратлардаги ниқоблар чизиб қўйилганини тасдиқлади ва буни хато сифатида тан олди.

    Ўрни келганда айтиш керакки, Сенат раисаси Танзила Норбоева 19 июнь куни «Яхшиям ижтимоий тармоқлар бор экан, ҳозир бизга ҳамма масалаларни очиқ-ойдин кўрсатиб беряпти», дея тармоқ юзерларини эътироф этганича бор. Чунки ИИБчиларнинг уқувсиз фотомонтажини фош этишда тармоқ юзерлари анча-мунча фаоллик кўрсатди.

    * * *

    Бу ҳафта коронавирус сездирмасдан Вазирлар Маҳкамасигача кириб борди. Пайшанба куни Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходими касалликни юқтириб олгани тасдиқланди. Коронавирус уларда симптомларсиз кечмоқда. Ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.

    Фото: Telegram / @koronavirusinfouz

    Шунингдек, аҳоли орасидан ҳам коронавирусга чалинганлар чиқмоқда. Koronavirus Info канали уларнинг манзили ва исм-шарифлари бош ҳарфини чоп эта бошлади. Таъкидлаб ўтамизки, аҳоли орасидаги юқиш ҳолатлари бирмунча ташвишлидир. Чунки улар неча кишига юқтиргани аниқ эмас.

    Энг охирги хабарга кўра, Озбекистонда яна 43 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг бари карантин марказидагилардир. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6358 нафарга етди.

    * * *

    Андижонлик фуқаро А. Абдукаримовни Ички ишлар ходимлари уриб ўлдиргани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бу фожиа юзасидан депутатлар Қодир Жўраев ва Расул Кушербоевлар фикр билдириб, айбдорларни жавобгарликка тортишнинг ўзи етарли эмаслигини, Ички ишлар вазирлиги кечирим сўраши кераклигини айтди. «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ бу амални қоралади.

    Шундан сўнг ИИВ раҳбарияти, Андижон ҳокимлиги ва вилоят ИИБ вакиллари вафот этган фуқаронинг оиласидан узр сўради. Бу ҳақда 1991–2006 йиллар давомида Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган, 2018 йил февраль ойидан буён вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Зокиржон Алматов гапирди. «Афсус билан айтаман, бизнинг ходимлар орасида ҳам ўзини тута олмайдиган, ўз лавозимини ўйлайдиганлар учраб туради. Яқинда Андижонда бўлган воқеани надомат билан гапираман... Бир йигит ички ишлар органлари ходимлари ҳаракатининг қурбони бўлди. Бу худбин, ички ишлар ходимларининг номига доғ туширган одамлар кеча-ю кундуз ишлаётган бошқа ходимларнинг обрўсига путур етказди. Улар милицияга хоинлик қилди», деб айтган собиқ вазир.

    «Дарё»да қолинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг. Карантин талабларига риоя қилинг.

    22.06.2020, 13:34   Изоҳ (0)   45813
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси бир ҳафталик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

    22.06.2020, 11:45

    Андижон ва Фарғона — «яшил», Тошкент «сариқ»лигича қолди. Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

    22.06.2020, 11:36

    Россияда коронавирусга чалинган тошкентлик депутат ўз кечинмалари ва чиқарган хулосалари билан бўлишди

    22.06.2020, 10:36

    Ўзбекистонга хориждан қайтган яна 43 фуқарода коронавирус аниқланди

    22.06.2020, 10:05

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Халқаро журналист бўлишни жуда хоҳлаганман»

    22.06.2020, 09:53

    Ўрта Чирчиқ «қизил» ҳудудга айланди. Тумандаги 4 та ички кўчада ҳаракатланиш тақиқланди

    22.06.2020, 09:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.