• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусда юзага келган қалтис сиёсий вазият ва дунёнинг мўрт давлатларидаги пандемия шароити. Ҳиндистон ва Хитой урушининг сабаблари. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг навбатдаги муҳокамаларга бой сонини диққатингизга ҳавола этади.

    Беларусда нима гап?

    The Guardian нашрининг журналисти Эндрю Рот Беларусда юзага келган қалтис сиёсий вазият президент Александр Лукашенко сиёсатидан норози бўлганлар сонини кўпайтирмоқда, деб ёзади.

    Александр Лукашенко 1994 йилдан бери ҳокимият тепасида қолаётган МДҲ давлатларидаги президентлардан бири. Коронавирус билан боғлиқ вазият 9 август санасида Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Лукашенко учун бир қатор муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлди. 26 йил давомида шарқий Европада қолаётган диктатор Лукашенко ҳокимиятидан Беларусь халқи ва элитаси аллақачон норозилик билдира бошлаган. Шундай элита вакилларидан бири собиқ банкир Виктор Бабарико саналади.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Бабарико олдин сиёсат билан шуғулланмаган шахс сифатида танилган. Аммо пандемия шароитида ҳукуматнинг вирусга қарши курашдаги лоқайдлиги ва Россия билан интеграциялашувга қарши курашиш учун собиқ банкир президентликка ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Собиқ совхоз раиси Лукашенко ўз баёнотларида коронавирусни миллий ичимлик «водка» билан енгиш мумкинлиги ҳақидаги тавсияларини ҳам беришга улгурганди. 9 май санасида эса коронавирусга қарши курашиш ўрнига мамлакатда Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ҳам ўтказди. Бундай сиёсий тадбирлар эса Беларусь ҳукуматининг вирусга қарши мутлақо бефарқ сиёсатидан дарак.

    Айни пайтда Беларусда COVID-19 билан касалланганлар сони 54 мингдан ошди. Бу эса қўшни мамлакатлар Польша, Украинага нисбатан анча кўпдир. Бабарико Лукашенко сиёсатидан норози бўлар экан, ОАВга берган интервьюсида «Ҳукуматнинг оёғи ердан узилиб қолган, раҳбарият беларуслар бундан кейин ҳам ҳукумат ўтказаётган тазйиқларга чидайверади, деб ўйламоқда, аммо бугунги беларуслар 26 йил аввалги беларуслар эмас», деган фикрларни билдирган.

    Лукашенко узоқ муддат давомида ҳокимият тепасида қолишининг сабаби эса сохта сайловлардир. Бугун у 6-муддатга сайланишга тайёрланар экан, бу сафарги сайловлар кутилмаган совғаларни тайёрлаб қўйган бўлиши мумкин. Шу сабабли Лукашенко диктатура режимида бўлгани каби ўз сиёсий мухолифларига қандай зарба бериш режасини ҳам пухта қилиб қўйган кўринади.

    Ўтган ҳафта Беларусь махсус хизматлари Бабарико ишлаган банкда тинтув ўтказди ва Бабарикони жамоат тинчлигини бузишда ва оммавий тартибсизликлар ўтказишни мақсад қилганликда айблаб чиқди. Шу воқеадан сўнг эса Лукашенконинг миллий рейтинглардаги нуфуз фоизи анча пастлаб кетди. Бабарико эса Лукашенконинг сайловчилари 50 фоиздан ҳам кам эканини таъкидлаган ҳолда бу сафарги сайловлар мамлакатда ўзига хос ўтишини айтди.

    Лукашенко сиёсатидан норозиларнинг бир қатор сабаблари бор: иқтисодий инқирозни бартараф этишдаги ожизликлар, коронавирусга қарши курашнинг мағлубияти, ижтимоий тармоқларда Беларусь раҳбарига ёғдирилаётган ҳақоратлар, ўз ғояларига амал қилмаган ҳолда коррупцияга имкон бераётган ҳокимият.

    «Наше мнение» таҳририятининг муҳаррири Валерия Костюгова назарида ҳозирда Беларусдаги сиёсий вазият порох тўлдирилган қутини эслатмоқда, коронавирус эса мойга ўт қаламоқда. Бугун беларуслар бор диққат-эътиборини сайловга қадаган ва улар Лукашенко ҳокимиятидан қутулишни хоҳламоқда.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Беларусда ҳокимият бўғинларида ёриқлар пайдо бўлган. Бу ёриқлар Лукашенко учун ҳеч қандай ижобий натижа келтирмайди. YouTube тармоғидаги машҳур влогер Сергей Тихановский ўз каналида «Суваракни тўхтатинг» номи остида Лукашенкога қарши имзо йиғиш тадбирини бошлаб юборган. Тихановскийнинг тарафдорлари тадбир доирасида шиппаклар сотиб ола бошлаган. Таҳлилчилар бу ҳолатга эса «Шиппаклар инқилоби» дея ном беришга ҳам улгурди.

    Беларусь ҳукумати сўровлар ўтказилишини тақиқлаётган бўлса-да, кўплаб беларуслар мухолифатчи партияларни ҳимоя қилиш мақсадида имзо йиғиш учун навбатга турган ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Минсклик сиёсий таҳлилчи Артем Шрайбман назарида Лукашенко аксар беларус ижтимоий гуруҳларнинг норозилигига сабаб бўладиган ҳолатни юзага чиқаришга эришди, деб ёзади.

    Лукашенко эса ўрта синф вакилларини ўзига қарши сиёсийлаштиришда давом этмоқда. Шу сабабдан Беларусь хавфсизлик хизмати ўз ишини Тихановскийни қамоққа олишдан бошлаб юборди. Тихановскийга жамоат тартибини бузганлик айби қўйилди. Агар мазкур айбловлар ўз исботини топса, Тихановский ҳаётининг уч йилини панжара ортида ўтказишга маҳкум. Айримлар эса Тихановскийни сайловга қўймаслик учун ҳам шундай тадбир ўтказилди, Тихановский кейин озод этилади, демоқда.

    Яна диққатга сазовор ҳолат. Жума куни Бабариконинг ўғлига тегишли МоlаМоlа номи остидаги хайрия тадбири ўтказишга мўлжалланган платформани ҳам блоклаб қўйишди. Мазкур платформа сабаб кўплаб беларуслар мамлакатдаги коронавирусга қарши кураш доирасида шифокорларга сезиларли маблағ тўплаш ишларида фаол ёрдам кўрсатиб келаётган эди. Беларусь раҳбари Лукашенко эса бундай хайрия тадбирлари ортида Россия олигархлари турганини ва мамлакатда ҳеч қандай инқилоб бўлмаслигини таъкидлади.

    Ҳозирда Лукашенко Россия билан муносабатлари совуқлашар экан, ғарбнинг кўмагига кўз тиккан. Лукашенко агар ғарб билан муносабатларини илиқлаштирар экан, балки сиёсий мухолифатчиларига қатағон сиёсатини ўтказишни бекор қилар. Аммо бир нарса аниқ — ҳар қандай ҳолатда ҳам Минск раҳбари ўз сиёсий карьерасини ачинарли тугашига йўл қўймайди.

    Дунёнинг мо‘рт давлатлари учун асосий мақсадлар нима бўлиши керак?

    Гаити, Яман, Афғонистон, Венесуэла – дунёнинг энг мўрт давлатларидир. Бу мамлакатлар коронавирусга қарши курашга тайёр эмаслигини бир неча марта кўрсатиб қўйди. The Project Syndicate нашрида эълон қилинган мақола муаллифлари Дэвид Кэмерон, Эллен Жонсон Серлиф, Дональд Каберука назарида бу қашшоқ мамлакатларнинг муаммолари глобал муаммога айланиши мумкин, бунинг олдини олиш учун эса бир қатор чораларни кўриш айни муддао.

    Фото: АP

    Фото: АP

    Коронавирусга қарши кураш ҳеч бир мамлакатни четлаб ўтмади. Аммо Яман, Афғонистон, Судан, Гаити, Сьерра Леоне, Мьянма ва Венесуэла каби мамлакатлар коронавирусга қарши кураш билан бир қаторда мамлакатдаги қашшоқлик, коррупция, ихтилофлар ва самарасиз бошқарув муаммолари билан ҳам курашишига тўғри келмоқда. Коронавирус эса мазкур мавжуд муаммоларни янада чуқурлаштириб юборди.

    Мазкур мамлакатларга самарали бошқарув, вирусга қарши курашиш учун мамлакат миқёсида олиб бориладиган чоралар, самарали полиция кузатуви, ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун маблағ ва таъминот ҳамда вирус билан касалланганларга ўз вақтида тиббий муолажа кўрсатиш хизмати етишмаяпти.

    Соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият эса абгор аҳволда. Европа мамлакатларида миллион нафар аҳолига 4 минг дона касалхона койкаси тўғри келаётган бир вазиятда Африка мамлакатларида беш миллион шахсга 4 минг дона касалхона койкаси тўғри келмоқда. Малида эса сунъий нафас олдириш мосламаси бутун мамлакатда фақат 3 донани ташкил қилмоқда.

    Ҳукумат вирусга қарши самарали курашиши учун халқнинг ҳам ишончи муҳим. Бироқ мўрт мамлакатларнинг аксарида амалдаги ҳукуматнинг қонунийлиги шубҳа остида. Бу эса сиёсий чораларни амалга ошириш учун ҳам катта тўсиқ.

    Кучли хусусий тармоқ ҳам самарали сиёсат юргизаётган давлатларнинг таянчи бўла олади. Инсонлар ўз оилаларини боқиши учун ишлаши керак, ҳукуматлар эса ўзларини таъминлай олмаётган аҳоли қатламларига ёрдам бериши учун эса солиқларни йиғиши талаб этилади. Мўрт давлатларда эса иқтисодиёт ожиз ёки расмий иқтисодиёт ўз ўрнини соя иқтисодиётига бўшатиб берган.

    Коронавирус бошланган кезларда халқаро иқтисодчилар томонидан қашшоқ мамлакатларга коронавирус камроқ таъсир қилади, чунки улар глобал сиёсий ёки иқтисодий алоқалардан иҳоталанган, ўз қобиғи доирасига ўралиб олган, дея тахмин қилинганди. Бироқ вазият акси бўлиб чиқди. Сўнгги ҳафталарда Судан, Жанубий Судан, Сомали, Яман каби мамлакатларда коронавирус билан зарарланиш ва ўлим ҳолатлари ривожланган мамлакатлардаги ҳолатдан анча юқори бўлди.

    Вазиятни янада ёмонлаштирадиган ҳолат эса пандемиянинг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш бўлиб қолмоқда. Қашшоқ мамлакатларнинг аҳолиси карантин сабаб Хитой каби мамлакатлар билан савдо қилишдан узилиб қолди ёки хорижда ишлаётганлар ўз оилаларига пул маблағларини жўната олмай қолди. Хом ашё маҳсулотлари ва нефтдан келадиган даромадлар кескин қисқарди ва давлатнинг бюджет дефицити кескин ошди. Бу эса бу мамлакатларда тўйиб овқат емаслик, очлик каби муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Оммавий миграция, уюшган жиноятчилик, терроризм, иқтисодий оқибатлар бугунда нафақат қашшоқ мамлакатларнинг ички муаммоси, балки жаҳон эътиборига молик бўлган муаммоларга айланиб қолмоқда. 2030 йилга келиб қашшоқ аҳолининг деярли ярми қашшоқ мамлакатлар ҳиссасига тўғри келишини инобатга олсак, юқоридаги муаммолар янада кескинлашиб кетиши аниқ.

    Иқтисоди мўрт мамлакатлар кенгаши бугун ўз олдига қашшоқ мамлакатлар иқтисодиётидаги оғриқли муаммоларни ҳал қилиш мақсадида таниқли сиёсатчилар дипломатлар, иқтисодчилар, бизнес доираларни, олимларни тўплади. Мазкур кенгаш аъзолари у ёки бу муаммоларга таҳлилларга таянган ҳолда ечим топиш билан шуғулланишни бошлади.

    Мазкур кенгаш ўз фаолияти доирасида, биринчидан, ижтимоий ҳимоя барча учун очиқ ва бўлиши ҳамда тез ишлаши лозим. Кўчма алоқа тармоқлари зарурият ҳақидаги маълумотларни йиғиши ва мунтазам тўловларни тақсимлаш учун ишлатиши керак. Иккинчидан, қашшоқ мамлакатларда озиқ-овқат ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ички саноатни ривожлантиришни маслаҳат бермоқда. Мисол учун, Сьерра Леонеда олдинлари гуруч етиштириш асосий қишлоқ хўжалиги тармоғи эди, аммо бугун мамлакат гуручни импорт қилишни маъқул кўрмоқда. Умуман олганда, Африкадаги 60 фоиз унумдор ер қаровсиз ҳолда ётибди.

    Минтақада асосий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бош мақсадга айланиши лозим. Учинчидан, коронавирусга қарши вакцина топилганда қашшоқ мамлакатлар бой мамлакатлардаги харид қувватининг юқорилигидан четга сиқиб чиқарилмаслиги керак. Вирус ҳаммага бирдек хавф солар экан, ҳеч бир мамлакат бундан мустасно бўлолмайди. Вирусга қарши вакциналарнинг тез ва кўп миқдорда ишлаб чиқарилиши ҳукуматлар томонидан қўллаб-қувватланиши эса мақсадга мувофиқ. Тўртинчидан, қашшоқ мамлакатларни бевосита қўллаб-қувватлаш жоиз. Яхши тажрибага эга молиявий институтлар ривожланишидан келиб чиққан ҳолда қашшоқ мамлакатлардаги кичик бизнес субъектларини кўпроқ молиялаш мақсадга мувофиқ.

    Афсуски, амалда ҳукуматлар йирик бизнесга урғу берган ҳолда кичик бизнес субъектларига ўгай болаларидек муносабатда бўлади. Ниҳоят G20 мамлакатлари қарздор қашшоқ мамлакатларни қўллаб-қувватлаши керак. Бу йилнинг ўзида қашшоқ мамлакатлар олган қарзлар миқдори 40 миллиард доллардан ошиб кетди. Шу боисдан ҳам қашшоқ мамлакатлар янада кўпроқ инқироз ботқоғига чўкиб кетмаслиги учун молиявий ташкилотлар қарздор мамлакатларнинг қарзларига нисбатан мораторий эълон қилиши лозим.

    Агарда мазкур тавсиялар амалга ошириладиган бўлса, қашшоқ мамлакатлар учун бу пандемия инқирозларининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш учун вақтдан ютиш имконини беради. Вирус эса инсониятга тезроқ ҳаракат қилиш кераклиги борасида унутилмас сабоқ берди.

    Ҳиндистон ва Хитой урушининг сабаби нимада?

    15 июнь санасида Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги баҳсли ҳудудда ихтилоф чиқди. Икки тарафдан ҳам сезиларли қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлди. The Foreign Policy нашри мазкур ҳинд-хитой низоларининг илдизларига назар солишга ва ихтилофни тушунишга ёрдам берадиган мақола чоп этди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Хитой ва Ҳиндистон ҳукуматларининг баҳсли ҳудуддаги низолар олдини олишга қаратилган сиёсатига қарамасдан, низо келиб чиқиши оқибатида 20 га яқин ҳарбий турли даражадаги тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат 1975 йилдан бери икки мамлакат ўртасидаги шундай тусдаги низоларнинг қурбонлар билан якунланган навбатдаги можаро ҳисобланади. Хитойлик ҳарбийлар ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, ҳозирча Хитой расмийлари нечта хитойлик ҳалок бўлгани ёки жароҳат олгани ҳақидаги маълумотларни очиқлагани йўқ.

    Одатда, Хитой ҳукумати бундай маълумотларни ошкор қилишдан ўзини тияди. Келишувга мувофиқ баҳсли чегара ҳудудида ҳинд ва хитойлик ҳарбийлар ўқотар қуролларни олиб юриши тақиқланган. Чегарачилар, одатда, таёқ ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиб келишади. Шундай бўлса-да, қурбонларнинг бор бўлгани мазкур ҳолат ҳақида жаҳон матбуотида «таёқлар жанги» номи остида мақолалар чоп этилди. Низо Лaдaкх ҳудудида содир бўлгани эса айрим ҳарбийлар жарликка қулаб ҳалок бўлган, деган тахминларни ҳам илгари суришга ундайди.

    Низонинг сабаблари нимада?

    1950 йилларда Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик алоқаларининг тезда юришиб кетишига қарамасдан, Ҳимолай тоғларидаги тартибга солинмаган чегарада вақти-вақти билан низолар чиқиб туради. Демаркацияни, асосан, британиялик топограф ва геологлар амалга оширган. Натижада чегарани белгилашда йўл қўйилган мавҳумликлар боис кўпинча бу ҳудуд Тибет, Сикким, Бутан ва Непал қиролликлари орасида ихтилофларга сабаб бўлади. 1962 йилда эса мазкур ҳудуд сабабли Хитой ғалабаси билан якунланган уруш бўлган.

    Хитой, шунингдек, Кашмир борасида Покистон ҳукуматини қўллаб келади ва «Бир камар, бир йўл» Хитой ташаббусига расмий Деҳли шубҳа билан қарайди. Аввало Хитой ва Покистон ўртасидаги иқтисодий йўлак барпо этилиши ҳинд ҳукуматида хавотирлар уйғотади. Бугун на Хитой, на Ҳиндистон тарафи ўрнатилган чегараларни тан олади. Улар бу чегара ҳудудга «Назорат чизиғи» дея ном берган. 2017 йилда хитойликлар Бутан, Ҳиндистон ва Хитой ҳудудидан ўтган мазкур чегара ҳудуди орқали янги йўл қуришга уриниб кўриши ортидан хитойлик ва ҳиндистонлик ҳарбийлар 73 кун давом этган қўл жангига киришиб кетади.

    Воқеадан сўнг эса Хитой ва Ҳиндистон раҳбарияти чегара бўйлаб янги ҳарбий инфратузилмани ўрнатишга келишиб олади. Бу эса Ҳиндистонга чегара линиясини ўзининг ҳудудига боғлаб олишга ва у ерда йўллар ва кўприклар қуришга имкон берди. Бу эса Ҳиндистонга башарти тўқнашув юз берадиган бўлса, ўз ҳарбийларини чегарага етказиш имконини ҳам берди. Тўқнашув келиб чиққанда тарафлар бир-бирларини чегарани қасддан бузганликда айблаб келишади. Душанба воқеаларидан сўнг икки мамлакатнинг ҳукумат раҳбарлари низони дипломатик диалог орқали бартараф қилишга хоҳиш билдиришди. Кейинги ҳафта эса чегара борасида Хитой-Ҳиндистон музокараларга киришишни белгилаб олди.

    Икки мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари «ҳай баракалла, ватанпарварлик» орқали минглаб хитойлик ва ҳиндистонлик ватандошларининг миллий туйғуларини уйғотишнинг турли шаклларини яхшигина билишади, шу сабабдан Хитойда, асосан, давлат нашрлари, Ҳиндистонда эса хусусий матбуот музокаралар олдидан жамоатчиликни анчайин зўравонликка тарғиб қиладиган кайфиятга етаклаши ҳам мумкин. Баъзида бундай матбуот таранг вазиятни юмшатишга ҳам ёрдам беради. 2019 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида келиб чиққан ҳаво жанги ортидан икки мамлакат матбуоти ҳам ўз мамлакатлари жангда ғалаба қозонганини эълон қилди. Шундан сўнг аҳоли тинчланди-ю, сиёсатчилар вазиятни дипломатия ёрдамида ҳал қилишга муваффақ бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳиндистон ва Хитой ўртасида чегара муаммони ижобий ҳал қилиш учун табиат ҳам қаршидек. Чунки иқлим ўзгаришлари натижасида музликлар билан қопланган ҳудуднинг рельефи ўзгарувчан характерга эга. Низога эса эҳтимол ҳар икки тараф биз ўзимизга қарашли ҳудуддамиз, деган ўй ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Ўтмишда Ҳиндистон ва Хитой ўртасида чегаравий низолар юз берганми?

    Сўнгги марта Хитой ва Ҳиндистон чегарасида 1975 йилда ҳарбий тўқнашув юз берган ва ҳарбийлар ўлими қайд этилган. 1960 йиллар охири Хитойда маданий инқилоб авж палласига чиққан, хитойлик ҳарбийлар Ҳиндистон ва Совет Иттифоқи билан ҳарбий низоларга киришган пайт ҳам бўлган. Ўша даврда Хитой армияси ва Ҳиндистон аскарлари Сикким ва Тибет учун қисқа, аммо қонли воқеаларга сабаб бўлган жангга киради.

    Икки тарафдан юзлаб ҳарбийлар ўлдирилади ва ярадор бўлади. Совет Иттифоқи ва Хитой ўртасида Уссури дарёси чизиғи бўйлаб чегара ўтади. Маоча ғоялар билан суғорилган хитойлик аскарлар атайин низо келтириб чиқариш мақсадида чегарани бузиб ўтади. Қурбонлар сони ҳам кўпаяди. Халқаро жамоатчилик эса ядро жанги бошланиб кетиши борасида ҳам хавотир билдиради. Бироқ катта доирадаги мулозимларнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ урушнинг олди олинади.

    Хитой-Ҳиндистон чегара муносабатларининг келажаги қандай?

    Ҳиндистон ҳукумати чегарадаги тўқнашувдан сўнг икки мамлакат вазиятни юмшатишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълум қилди, бироқ шу ондаёқ Хитой ҳукуматини келишувларга қарамасдан хитойлик аскарларни қасддан чегарани бузиш орқали низо келтириб чиқарганликда айблади. Хитой тарафининг ҳам баёнотлари кескин янгради. Хитой расмийлари Лaдaкхдаги Галван водийсини назарда тутар экан, Ҳиндистонни Хитой ҳудудига аввалдан тайёрланган ҳолда бостириб кирганликда айблаб чиқди.

    2017 йилда Уханда Хитой ҳукумати раиси Си Цзиньпин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди учрашган ва учрашув чоғида Доклам платосидаги вазиятни келишиб олишга эришилганди. Бугун эса мазкур келишувлар натижаси йўққа чиқиши мумкин. Агарда қурбонлар сони кўп бўлса, ҳар икки тараф ҳам қасос олишни ўз ҳукуматларидан сўраб босим ўтказиши мумкин. Коронавирус Хитойда мавҳумликни юзага келтирди ва айни пайтда бутун дунё ўз нигоҳини Хитойга қаратган. Хитойлик раҳбарлар эса миллатчилик кайфиятига берилган жамоатчиликнинг босимига учрамоқда. Ўзини тийиш сиёсати эса хитойлик раҳбариятнинг сиёсий карьерасига нуқта қўйиши мумкин. Шу сабабдан хитойлик дипломатлар ўзларини тажовузкор бўридек тутишмоқда.

    Ҳиндистонда эса Хитой минтақани қамал қилаётганидан асабийлик кайфияти ҳукмрон. Хитой Покистонни ўзининг асосий иттифоқчиси санамоқда. Шри-Ланка, Непал сўнгги пайтларда Ҳиндистондан узоқлашиб, ўз юзларини расмий Пекинга буриб олган. Бундан ташқари, Хитой Бангладешнинг иқтисодиётига катта сармоя ётқизмоқда. 1960–1970 йиллардаги сўнгги жангдан буён анча ўзгаришлар бўлди. Агар ўша кезларда икки мамлакатнинг иқтисодиёти бир хил бўлган бўлса, ҳозирда Хитой ялпи ички маҳсулоти Ҳиндистонникидан беш баравар кўп ва расмий Пекин ўз мудофаа тизимига расмий Деҳлиникидан тўрт маротаба кўп пул сарфламоқда.

    Агарда икки мамлакат ўртасида уруш келиб чиқадиган бўлса, хитойликларнинг қўли баланд келади. 1979 йилда сўнгги марта жанг қилган Хитойдан фарқли равишда ҳиндлар Покистон билан катта-кичик жангларда мунтазам иштирок этиб келди. Бу борада эса ҳинд ҳарбийлари тажрибалироқ.

    Хитой ва Ҳиндистон чегара баҳси ижобий якун топадими?

    Хитой 1990–2000 йиллар мобайнида Совет Иттифоқи ва бошқа посцовет мамлакатлари билан узоқ давом этган музокаралар натижасида чегарага оид баҳсларни ҳал қилиб олишга муваффақ бўлди. Аммо Ҳимолайдаги чегаравий баҳслар эса анчайин жиддий. Биринчидан, баландликлар устидан назоратни қўлга киритиш ҳарбийларга келажакдаги тўқнашувларда сезиларли устунлик беради.

    Шунингдек, Ҳимолай музликларидан бошланувчи 1,4 миллиард инсон фойдаланадиган дарё суви масаласи ҳам ўта нозик. Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги низоларни ҳисобга олмаганда, Ҳимолай минтақасида Непал, Бутан, Покистон манфаатларини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Хитой миллатчилиги ва Ҳиндистондаги «ҳай баракалла, ватанпарварлик» ҳали бери икки мамлакат ўртасидаги чегаравий баҳсларга нуқта қўйилмаслигидан дарак беради.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    20.06.2020, 18:12   Изоҳ (0)   95099
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лукашенко демократик йўл тутса, Беларусни қўлдан чиқаришини маълум қилди

    20.06.2020, 16:51

    Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 1 млн кишидан ошиб кетди

    20.06.2020, 13:48

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 27 878 кишига, Тожикистонда эса 5338 кишига етди

    20.06.2020, 12:06

    Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 27 нафарга, Жанубий Кореяда эса 67 нафарга ошди

    20.06.2020, 10:45

    АҚШда вандаллар биринчи президент Жорж Вашингтон ҳайкалини қулатди (фото+видео)

    20.06.2020, 10:23

    Европа иттифоқи Беларусь ҳукуматидан ҳибсга олинган президентликка номзод Бабарикони озод қилишни сўради

    20.06.2020, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.