Ўзбекистонда 15 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 23 кишига кўпайиб, 5103 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,
  • 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида,
  • 4 нафари эса Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида

аниқланган.

«Ҳозирда мамлакатимизда 1141 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 3943 нафари бутунлай соғайган, 19 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.