• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши туман кенгаши депутати: «Сиз журналистлар нотўғри хабар тарқатиб, ҳокимиятга ишончсизлик уйғотяпсиз».

    Қарши туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи чақириқ, ўнинчи сессиясида журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танобини тортиб қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

    Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

    «Сессия ишида жамиятимизда бироз оғриқ нуқтага айланган оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда асосланмаган хабарларни тарқатиш, ҳокимият вакиллик органлари қадр-қиммати, шаънини қадрсизлантириш, фаолиятларига нотўғри баҳо бериш каби салбий иллатлар ҳақида туман кенгаши депутатларининг фикри тингланди. Мазкур ҳолатларга йўл қўймаслик, қайси ижтимоий тармоқ бўлишидан қатъи назар, қонун олдида жавобгарлиги борлиги эслатиб ўтилди. Адлия бўлими ва Халқ депутатлари туман кенгашининг доимий комиссияси томонидан қонунларда белгиланган тартибда муносабат билдириб бориш, прокуратура органи томонидан ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда жавобгарлигини таъминлаш вазифалари белгилаб олинди», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати тарқатган хабарда.

    Сессия ишида иштирок этган депутат Феруза Аҳмедова «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида суд ишини ёритган журналистларни халқ маънавиятига таъсир қилиш ва ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик уйғотишда айблади.

    «Sulton Тех Group ишини пиар қилдинглар, сизларга шу керак эди-да, — дейди депутат Феруза Аҳмедова. — Сиз журналистлар нотўғри хабар тарқатиб, халқ маънавиятига таъсир қиляпсизлар, ҳокимиятга ишончсизлик уйғотяпсизлар».

    Мухбир депутатдан суд жараёнида ёритилган хабарларнинг қайси бири хато эканлигини сўради.

    «Ҳоким кластер фаолиятига аралашяпти, пул сўраяпти, Акром Арипов қизишди, деб нотўғри хабар беряпсизлар. Аслида ҳоким фермерларнинг қолиб кетган пулини сўраган экан-ку», — дейди депутат Феруза Аҳмедова.

    Мақсуда Мустафоеванинг Ўктам Барноевга ёзган хати

    Мақсуда Мустафоеванинг Ўктам Барноевга ёзган хати
    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ҳамда Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевга ёзган хатида кластер раҳбари комбайнлар таъмири ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш учун берилиши лозим бўлган 5 миллиард 636 миллион сўм пулни тўлаб бермаётганини ёзганди. Ҳоким ўринбосари Акром Арипов эса ҳоким билан бирга кластер раҳбари Нурбек Эргашев ёнига бориб, шу пулни беришини сўраганини тан олганди. Суд мазкур жараёнга муносабат билдирар экан, ҳокимнинг ушбу хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб атаганди.

    Сессия ишида иштирок этган депутат Дилором Тилакованинг тан олишича, у суд қароридан бехабар. Суд қарори ҳақида сессияда оғзаки маълумот берилган.

    «Интернет сайтлари суд қарорини нотўғри талқин қилди. Масалан қарорда тақиқ қўйилди, аралашмайдиган қилинди (ҳокимнинг кластер фаолиятига аралашуви назарда тутилмоқда — таҳр. изоҳи) дейилмаган дейишди-ку», — дейди депутат.

    Таъкидлаш жоизки, кластер ва ҳокимлик ўртасидаги муаммони кўриб чиққан суд Қарши туман ҳокими ва ҳокимлик мансабдор шахсларига кластер фаолиятига аралашиш, унинг 2020 йил учун фермерлар билан тузган шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришга уринишини тақиқлаб қўйганди.

    Дилором Тилакованинг айтишича, сессияда фақатгина кластер фаолиятидан норози фермерлар қатнашган.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда Президент ишонч билдирган кластерни тугатиш учун фермерлар бўш шартномага муҳр босиб, имзо қўйишга мажбурланмоқда
    • Қашқадарёда фермерларни шартнома тузишга мажбурлаётган ташкилот кооперация бўлолмаслиги айтилди
    • Қарши туман ҳокими ва ўринбосари судда икки хил кўрсатма берди. Қай бирининг гапи ростлиги очиқ қолмоқда
    • «Ҳокимият ва кластер судлашиш билан овора. Жабрини тортаётган эса биз». Қашқадарёлик фермерлар пахта парваришидаги агротехник тадбирлар кечикаётганидан шикоят қилди

    15.06.2020, 08:30   Изоҳ (0)   34260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Sulton Тех Group иши бўйича суд қарорини муҳокама қилган қаршилик депутатлар вазиятга тайинли изоҳ беролмади

    15.06.2020, 07:48

    Марказий банк: Ўзбекистонда аҳоли АҚШ долларини харид қилишдан кўра сотишни афзал кўрмоқда

    15.06.2020, 07:28

    «Ўзкомназорат»: Ўзбекистонликларга хориж рақамларидан қилинган шубҳали қўнғироқлар ортида фирибгарлар турган бўлиши мумкин

    15.06.2020, 06:45

    Бухорода салкам 2 кг опийни 12 минг долларга сотиб олган фуқаро ушланди

    15.06.2020, 06:03

    Ўзбекистонда 14 июнь куни 114 кишида коронавирус аниқланди. Коронавирус Сурхондарёга қайтди

    14.06.2020, 23:40

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5080 нафарга етди. Тошкентда аҳоли орасида касалланганлар аниқланди

    14.06.2020, 23:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.