• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пандемия ва янги биологик фуқаролик. Сиёсат билан тўқнаш келаётган муаммолар ҳақида

    «Colta.ru» сайтида мутахассис Екатерина Алябаеванинг коронавирус қай тарзда мутлақо биологик асослардан келиб чиқиб бизнинг фуқаролар тенглиги ҳақидаги тушунчаларимизни қайта кўриб чиқишга омил бўлаётгани ҳақидаги таҳлиллари эълон қилинди. «Дарё» ушбу мақолани таржима тариқасида тақдим этади.

    Биз биологияга қандайдир аниқ нарса деб ишонишга, ўлчаш мумкин бўлган ва моддий нарса сифатида қарашга ўрганиб қолдик. Шу сабабли ҳам ҳукумат пандемия шароитида ундан фуқароларнинг янги сиёсий таснифини тузиш мақсадида фойдаланмоқда. Бироқ ушбу фавқулодда вазиятда биологик тафовутлар қай даражада конструктор бўла олиши яққол кўзга ташланяпти. Улар муайян экспертларнинг ва назорат органларининг қарорларидан ҳамда вазиятдан қай даражада бохабар эканидан келиб чиқади.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Пандемиянинг энг авж олган пайтида пневмониядан касалхонадан ташқарида ўлган ва яқинлари маййитни кремация қилишдан бош тортган петербургликларни 28 майгача иккита алоҳида қабристоннинг ажратиб қўйилган бўлакларида дафн этишди. «Fontanka.ru» тайёрлаган репортаж қаҳрамони бўлган Ирина «Мен онамни нималар биландир ишлов берилган берк тобутда, бир овлоқдаги қандайдир қабристонда, худди итни кўмгандек кўмишни истамайман», – деган ва у онасининг жасадини оддий тарзда дафн этишга беришларини талаб қилиб судга даъво киритган. Судлашув чўзилиб кетгани боис маййит ўликхонада 30 кундан ҳам ортиқ қолиб кетган ва шу сабабли ҳам унда бировга касаллик юқиши мумкин эмас эди – дейишган Иринага ўликхона ходимлари.

    Бу ҳолат COVID-19 пандемияси асносида биология ва сиёсат тўқнаш келаётганининг ёрқин мисолидир. Бу ўринда масаланинг сиёсий тарафи иккига бўлиниб қолмоқда: булар биологик тақозо юзасидан асосланган сиёсий чоралар (вирус тарқалишига тўсқинлик қилиш) ва биологик хатарлар туфайли хавф остида қолган фуқаролик ҳуқуқларидир.

    Умуман олганда, умумжаҳон фалокатлари даврида одамлар муайян ҳуқуқлардан маҳрум бўлишларига ҳам чидаб туришади. Лекин айнан қайси тоифадаги фуқаролар ўз «одатий» ҳуқуқларининг муайян қисмида воз кечиб, ён беришга мажбур бўлишларини ким ва қандай тамойиллар асосида ҳал қилади ўзи? Бу савол бошқа саволларни ҳам келтириб чиқаради: фуқароларни таснифлаш системаси пандемия даврида қандай ўзгарди ва унинг янги тамойилларини ким ва қандай аниқламоқда? Ушбу тамойиллар аввалги нотенглик модели билан қандай нисбатда? Кенгроқ оладиган бўлсак: пандемия бизнинг ижтимоийлашувимизни, ижтимоий мақомлар системасини ва ролларимизни қандай ўзгартириши мумкин?

    Бу ўринда вазиятни мавҳумлик – биология аралашуви чигаллаштиряпти. Бу билан боғлиқ ноаниқлик ўша дафн маросимлари билан боғлиқ мисолда ҳам кўзга ташланмоқда. Расман алоҳида қабристонга дафн қилиш борасидаги талаб фақат коронавирус туфайли ўлганларга тегишли эди, лекин юзлаб одамлар аросатда қолиб кетди: уларда COVID-19 ташхиси қўйилмаган, лекин уларнинг ўлим тафсилотлари шунга шубҳа уйғотади.

    Расмий жиҳатдан, ушбу юзлаб марҳумлар COVID-19’дан вафот этганлар статистикасига киритилмаган, лекин алоҳида статус уларга ҳам тааллуқли деб олинади, чунки бу марҳумларнинг таҳлиллари коронавирусга нисбатан манфий натижа бермаган. Боз устига, ўлимдан кейинги қилинадиган таҳлиллар натижалари одатда кеч чиқади ва кўпинча бу натижалар тушунарсиз бўлади. Иринага берилган ҳужжатда унинг онаси жасадидан олинган биоматериал гриппни аниқлаш учун текширилгани қайд қилинган ва унда коронавирус ҳақида эслатиб ўтилмаган. Шунга қарамай, унга маййитни беришмаган ва дафн маросимини ҳам алоҳида ўтказиладиганлар рўйхатига киритишган.

    Фото: Google Photo

    Фото: Google Photo

    Санкт-Петербургнинг бош санитар врачи биологик хатар туфайли аввалига коронавирусдан ўлганларни рус тобутларда кўмиш ҳақида қарор чиқарган, кейин эса қоидани ўзгартириб, ёпиқ тобутда кўмишга ўзгартирган (лекин қуйида ишлайдиган қоғозбозларнинг бир қисми бундан бехабар). Кейин ЙТХ оқибатида ўлганларни ҳам ёки пичоқбозликдан ўлганларни ҳам, хуллас, ҳамма вафот этганларнинг дафн этилишини видолашув маросимисиз ўтказишга буйруқ берган ва тез орада фуқароларнинг босими остида ҳамма гапини қайтиб олган.

    Вафот этган одам жасади неча кун мобайнида вирус тарқатиши мумкин? Умуман, дафн этилган маййит вирус манбайи бўлади деб ўйлашга асос борми? ЖССТ тавсияларида ҳеч қаерда йўқ бўлган алоҳида қабристонлар қилиш ўзи нимага керак? Буларнинг барчаси – мавҳумлик бўлиб турибди.

    Шу билан бирга, гап-сўзларга қараганда, COVID-19’дан ўлганларнинг яқинларига бепул кремация учун махсус тўлов берилаётган эмиш ва шу сабабли ҳам ўлган одамни ёки касални коронавирусга чалинган деб кўрсатилса, докторларга устама, марҳумнинг қариндошларига эса компенсация берилар эмиш.

    Фуқароларнинг янги тоифаси – ҳуқуқлари чекланганлар ва аксинча, имтиёзларга эга бўлиши керак бўлганлар шу тариқа биологияга (аниқроғи, бир-бири билан биология борасидаги тасаввурлари ўзаро мос келмайдиган одамларга) боғлаб қўйилган. XXI аср ижтимоий фанларида бу нарсани «биологик фуқаролик» дейилади. Пандемия «биологик фуқаролик»ни янги тамойилларини таъсис этмоқда: биологик ва сиёсий тушунчаларни уйғунлаштирган ҳолда бир тоифа фуқароларни яккалаб қўйяпти ва бошқаларини гуруҳлаб қўймоқда.

    Биофуқаролик

    «Биологик фуқаролик» (БФ) тушунчасини биринчи марта антрополог Адриана Петрина томонидан 2002 йилда Чернобил фалокатининг украиналикларга таъсирига бағишланган китобида қўлланган эди. Бу терминнинг ўзи эса «ижтимоий фуқаролик» тушунчасига бориб тақалади – бу тушунча ХХ аср ўрталарида социолог Томас Маршалл томонидан муомалага киритилган бўлиб, уни фуқароларнинг давлат билан ёки бир ижтимоий гуруҳга мансуб фуқароларнинг бошқа бир гуруҳ билан муайян ҳуқуқлар учун курашида юзага келадиган ўзаро таъсирлардаги ижтимоий амалиётни ифодалаш учун фаол қўллаб келишган (Турнер (1990) 194с). Давлатдаги ижтимоий фуқароликни ғоявий даражада ҳам, сиёсат даражасида ҳам учратиш мумкин, у амалий ҳаракатларда ҳам намоён бўлади.

    Фото: Google Photo

    Фото: Google Photo

    Замонавий илмий муомалада «репродуктив фуқаролик», «гендер фуқаролиги», «ирсий фуқаролик» сингари тушунчалар киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири жамиятдаги гендер тенглиги, фарзанд кўриш ёки ирсий касалликлар борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан мавжуд бўлган нотенглик масалаларига урғу қаратади.

    Петринанинг илмий ишида Чернобил АЭС фалокати натижасида саломатликка етказилган зарар ва кўрилган жабр ҳақида сўз боради: бунда фуқароларга имтиёзлар берилган, компенсация ҳуқуқи ва муайян чегирмалар тақдим қилинган, охир-оқибатда бу нарса мамлакатдаги оғир иқтисодий даврни енгиб ўтишга имкон берди. Тадқиқотчи келтирган маълумотларга кўра, мамлакатнинг 3,5 миллион аҳолиси (7 фоиз) ижтимоий кўмак олган. Бундан ташқари, бир хил даражада зарар кўрганлик, фуқароларни янгича ўзаро ўхшашлик асосида бирлашувига ва ўз манфаатларини илгари суришига хизмат қилади. Бундай манфаатларнинг шаклланишига, фуқароларнинг давлат билан муносабатларда ўз ҳуқуқларини талаб қила бошлашида тиббиёт асосий аҳамият касб этади.

    2004 йилда Петринадан мустақил равишда «Биологик фуқаролик» терминини социологлар Николас Роуз ва Карлос Новас томонидан шу номли ҳаммуаллифлик эссесида ҳам таклиф қилинган эди. Бу эссе кўп жиҳатдан Мишель Фуко меросига бориб тақалади. Улар ҳам замонавий тиббий технологияларнинг аҳамиятига эътибор қаратади. Индивидлар ўзининг муайян касалликларга мойил экани ҳақида билиш имконига эга бўлади ва шу тарзда авваллари «тақдир»нинг компетенсияси деб қаралган нарсалар устидан назорат қилиш имконига эга бўлишади ва «соматик индивидуаллик» касб этиб олишади. Геномикадаги инқилоблар БФни янгича мазмун билан бойитади: биологик фуқаролик бу – ўзининг биологик мавжудлиги ҳақидаги барча ахборотга эга бўлган ва ўзининг биологик келажаги қандай давом этишини эркин ҳал қиладиган фуқаролардир (Росе, Новас, (2004) 458с).

    Роуз ва Новас изоҳига яқин изоҳни 2012 йилда тиббий антрополог Маргарет Локк ҳам ўз мақоласида келтириб ўтган. У «ирсий фуқаролик» ҳақида сўз юритишни таклиф қилади ва бундай фуқароликка индивидга ўз ҳаётини рационал ўзгаришларга айлантира олиш имконини берувчи генетика технологиялари воситасида эришиши мумкинлигини таъкидлайди. Биотехнологиялар авваллари ногиронларнинг ёки уларнинг оилаларининг «айби» сифатида қаралган камёб касалликларни меъёрлаштириш учун хизмат қилади.

    Ирсий фуқаролик, шунингдек, камёб касалликка чалинган беморлар ўртасидаги бирлашмаларни ташкил қилинишида ҳам кўзга ташланади (Лоcк, (2012)). Локк антрополог Пол Рабиновга тегишли нисбатан эски термин – «биоижтимоийлик»ка ҳам мурожаат қилади. Биоижтимоийлик бу индивидларнинг ўз идентификациясини муайян хромосома аномалияларига кўра белгилайдиган бирлашувлари феноменидир (Рабиноw (1996)). Биотехнологияларнинг жамиятдаги ва ижтимоий фанлардаги аҳамиятига урғу қаратган ҳолда Локк шоир Габриэль Гуддингнинг 1996 йилдаги эссесидан иқтибос келтиради: «Эҳтимол, қачондир бир кун келиб, биографиялар структура кимёси нуқтаи назаридан ёзила бошланса керак» (Лоcк, (2012) 131с).

    Фото: Google Photo

    Фото: Google Photo

    COVID-19 пандемияси даврида БФ

    Жаҳон ва Россияда пандемияга қарши кураш даврида эски ижтимоий статусларни иккинчи планга олиб ташлайдиган ва янгиларини жорий этадиган янгича биологик фуқаролик амал қилмоқда – ҳозирдаги янгича чеклов ва ҳуқуқлар айнан шу янгича биологик фуқароликдан келиб чиқади.

    Нега у айнан биологик экани муҳим? Агар гап саломатлик ҳақида эмас, балки мол-мулкдан ва даромад манбайидан бутунлай мосуво бўлиниши ҳақида борганда нима ўзгарарди? Бу ҳолда кўрилган зарар ва унинг оқибатларининг «билиб бўлмайдиган», «эҳтимолий» жиҳатлари омили йўқ бўларди. Бу нарса Петринага кўра, принципиал муҳим (Петрина (2002б) 254, 265 с) ҳисобланади ва COVID-19 ҳолатида ҳам аҳамиятлидир.

    Айтайлик, карантин туфайли юзага келган иқтисодий омиллар оқибатида ишдан айрилиш натижасида келиб чиққан йўқотишларни ҳисоблаш ҳам осон эмас, чунки бунда талаб қандай бўлган бўларди, пандемия қанча давом этади – шу сингарилар номаълум бўлади. Лекин бу ҳолатда ҳеч бўлмаса ойлик энг кам даромад ёки минимал ижтимоий саватчага таянса бўлади. Шунингдек, бу ўринда тасодифий табиий офатлар оқибатларини баҳолашда қўлланадиган усулларга суяниш ҳам мумкин. Гарчи нурланиш касаллиги ёки янги вирус билан боғлиқ тадқиқотлар жуда оз бўлса-да, тайёр маълумотларга эга бўлиш учун давлат амалдорларига олимлар билан (радиологлар ва эпидемиологлар) билан изчил ҳамкорлик қилишга ҳамда уларнинг ситуатив экспертизасига суянишга тўғри келмоқда.

    Шу тарзда янгича ижтимоий статуслар шаклланяпти ва шунга мувофиқ янгича чеклов ҳамда ҳуқуқлар юзага келяпти. Масалан:

    • COVID-19 статус: гумонланувчи-1 (чет элдан келган, касаллар билан алоқада бўлган), гумонланувчи-2 (аломатларга эга, лекин алоқада бўлмаган), касалланган (COVID-19+), манфий (вирусга қарши тестлари натижаси манфий), хатар гуруҳида, тузалган, касалланмаган-соғ (антитана тести), потенциал ташувчи/хавфли (инкубатор), ўпкасига сунъий нафас берилмоқда, COVID-19’дан ўлган, COVID-19 билан ишлаётган тиббиёт ходими, COVID-19 билан ишламаган тиббиёт ходими ва бошқалар;
    • Чекловчи чоралар ва имтиёзлар: (мамлакатлар бўйича фарқ қилади): ҳароратнинг кўтарилиши, мажбурий госпитализация, пул кўринишидаги компенсация (ҳар хил суммалар), тўловлар, ишлашни тақиқлаш, рухсатнома, браслет, кузатув камералари, тақиқловчи тасмалар, масофа сақлаш белгилари (полларда), патруль, ниқоб/қўлқоп тақишни назорат қилиш, антисептиклардан фойдаланиш, жарималар ва ҳоказо.
    Айнан бир хил COVID-19 статуси турли ҳудудларида турлича ижтимоий статусни билдириши мумкин. Мегаполисларда қариндошлардан бирида вирус аниқланса, бу нарса энг яхши тиббий хизматдан фойдаланиш учун ижтимоий алоқаларни сафарбар қилишга ва кўнгиллилар ёрдамидан фойдаланишга ҳуқуқ беради. Лекин қарағандалик (Қозоғистон) шифокорнинг айтишича, уларнинг оиласида COVID-19 билан касалланган бутунлай яккаланиб қолмоқда ва уларга ҳатто қариндошлари ҳам ёрдам бермаяпти. «Одамлар нимага яккаланиб қолаётганини тушунмайман. Бу касаллик одамнинг на ижтимоий аҳволи, на ақли ва мол-дунёсига қарамайди», – деган у.

    Фото: Google Photo

    Фото: Google Photo

    Бу мисолда, айниқса, касаллик туфайли «айбдорлик» ёки жавобгарлик масаласи қизиқ. Локк ва Рабинов ҳам қайд этганидек, АҚШдаги камёб касалликлар билан бўлган ҳолатдаги каби касалликнинг генетик характери муҳим легитимловчи омил бўлиб чиқди ва у орқали кўмак олиш мумкин бўлади. COVID-19 билан ҳолатда эса касаллик учун жавобгарлик индивидларнинг ўзининг елкасига тушиши мумкин ва бу нарса уларни кўмак олиш имконидан маҳрум қилади (кабоб егани бориб, Куршевелдан вақтида қайтмаган),  «калта ўйлаб» иш кўрганлик ва касалланиш факти орасида қандайдир боғлиқлик борлигини баҳолаш имконини берадиган ҳеч қандай илмий маълумотлар йўқ бўлса-да.

    Қарағандалик шифокор бу сингари сабаб-оқибат боғлиқлигини тузишнинг асоссизлигига эътибор қаратмоқда ва «вирус учун ҳамма бир хил» эканига, эскича нотенглик шакллари бу ўринда аҳамиятсиз бўлиб қолишига урғу беряпти (эскича нотенглик шакллари ўзини қандай намоён қилаётгани ҳақида Сергей Гуриев ёзган).

    Таснифлар ҳаракатда ва пандемия мобайнида бир неча маротаба ўзгарди. Масалан, ўз-ўзини чеклаш режимида ахлат ташлагани чиқиш ва итни айлантириш мумкинлиги ҳақидаги эълондан кейин ит жуда қадрли ресурсга айланди. Одамлар санкциялар остида қолиш хавфидан холи равишда уйдан чиқиш имконига эга бўлиш учун итни бир-бирига бериб туриш ёки зудлик билан ит харид қилиш борасида муҳокамаларга киришиб кетди. Лекин кўп ўтмай ит ҳақида унутилди: биринчидан, санкциялар ҳамма жой учун ҳам татбиқ қилинмади, аксинча, нуқтавий қилинди; иккинчидан, ит борлиги полицияни кўчада одамларни тутиб кетиши учун тўсқинлик қила олмади.

    Биокапитал

    Биологик фуқаролик олиш ёки унга кўникиш жараёнида янгича сиёсий иқтисод юзага келади. Биологик ўзига хосликлар биокапиталга айланади ва ўз навбатида у ҳам пул, маҳсулот, бепул тиббий хизмат (ёки олийгоҳларга киришдаги имтиёз, яъни компенсация шаклларидан бири сифатида тақдим қилинадиган ижтимоий лифтлар)ларга конвертацияланади. Чернобил фожиасидан зарарланганларга тиббий хулоса берган шифокорлардан бири «Мен ёзадиган диагноз бу – пул», – деган эди (Петрина (2002б), 263с).

    Россияда пандемия даврида жабр кўрган ва компенсация ёки қўшимча ҳақ олиши белгиланган фуқароларнинг бир неча тоифаси ажратилган (масалан, тиббиёт ходимлари). Шу билан бирга, COVID-19 юкламасини қандай ҳисоблаш борасида катта ноаниқликлар мавжуд. Уни беморлар сонидан келиб чиқиб белгилаш керакми ёки касаллар билан ишлашга кетган вақт давомийлигиданми? Қўшимча тўловларни тиббиёт ходимларининг малакасидан келиб чиққан ҳолда қандай тақсимлаш керак ва тез тиббий ёрдам шифокорларига ҳам бундай тўловлар берилиши керакми?

    Янги ижтимоий идентификациялар шаклланмоқда ва шахсий ва ижтимоий тушунчалар чегараси ўзгаряпти. Одамлар ўз ташхиси ҳақида гапириб беряпти (анализ натижалари фотосуратларини жойлашмоқда) ёки ҳолатлари ҳақида маълумот қўйишяпти (антитана таҳлили натижалари), хуллас, махфий тиббий ҳужжатларни очиб юборишмоқда ва ижтимоий тармоқлар орқали бемор ўзини қандай ҳис қилиши билан боғлиқ физиологик ўзига хосликларни баён қилишяпти. Авваллари бу нарса фақат мамлакатнинг биринчи раҳбарлари ёки шоу-бизнес юлдузлари сингари таниқли шахсларга нисбатан қўлланар эди. Масалан, ўтмишдан мисол тариқасида Сталиннинг саломатлиги ҳақидаги бюллетенларни ёдга олиш мумкин.

    Сиёсий институтларнинг легитимланишида илм-фан/биологиянинг аҳамияти ортгани кузатилмоқда. Пандемия даврида БФ назорат чораларини легитимлашга ёрдам беряпти ва «ҳаёт бебаҳо», «кексаларни авайланг», «болалар ҳақида қайғуринг, бу ҳали келажакда нима асорат бериши номаълум» сингари ҳеч ким баҳслаша олмайдиган қадриятларни қайта юзага чиқаряпти. БФ оптикаси орқали қаралса, қадриятларнинг биологик асослари асосий планга чиқаётгани сезилади.

    Ривожланган давлатларда эмансипация, мултимаданият, сиёсий боадаблик устидан ғалаба қозонилган XXI аср бўлишига қарамай, ҳукумат, албатта, бизнинг танамиз ҳақида қайғуриши керак. Биз тиббий махфийликни ҳурмат қиламиз, яхши танимайдиган одамларимизнинг ташқи кўринишини муҳокама қилишни унчалик тўғри эмас деб ҳисоблаймиз, офислардаги дресс-код ва кондиционерларни танқид қиламиз ҳамда этика, чегаралар ва зўравонлик борасида хавотир оламиз.

    Лекин бирданига сизга қоровул қўлингизни тозалашингиз учун антисептикни намойишкорона берадиган ва янги ниқоб тақишни талаб қилиб, ҳарорат ўлчагични ҳам пешонангизга тақайдиган (баъзан эса қўлтиғингиз орасига жойлашни айтадиган) дунёда бўлиб қолиш қандай экан? Транспортда йўтал тутиб қолган одамни бошқалар уриб ташлаши мумкинлиги ҳақида кўп ёздик. Ишхонада ҳамкасбларга ёки ресторанда ўз оила аъзоларингизга ҳам ярим метрдан яқин келсангиз, сизга танбеҳ беришлари мумкин. Жисмлар орасидаги масофа борасида регламент мавжуд.

    Маятник кескин чайқалди ва энди бу узоқ вақт давом этиши мумкин.

    12.06.2020, 12:06   Изоҳ (0)   137868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 872 кишига, Қирғизистонда эса 2166 кишига етди

    12.06.2020, 11:36

    Хитойда бир суткада 7 кишида, Жанубий Кореяда эса 43 кишида коронавирус аниқланди

    12.06.2020, 10:50

    Европа Иттифоқи Шенген мамлакатларига 15 июндан ички чегаралардаги чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди

    12.06.2020, 03:34

    Парадга тайёрланаётган Москва, бошсиз қолган Колумб, масофа сақлаётган ўрдаклар. 11 июнь суратлари

    11.06.2020, 23:59

    Zara ва Massimo Dutti брендлари эгаси бутун дунёда 1200 га яқин дўконини ёпади

    11.06.2020, 23:09

    АҚШ шаҳарларида Христофор Колумбнинг ҳайкаллари вандаллар ҳужумига учрамоқда (фото+видео)

    11.06.2020, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.