• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ шаҳарларида Христофор Колумбнинг ҳайкаллари вандаллар ҳужумига учрамоқда (фото+видео)

    АҚШдаги кўплаб шаҳарларда ирқчиликка қарши норозилик намойишлари вақтида Америка қитъасини топган Христофор Колумб ҳайкалларига жиддий зарар етказилмоқда. Бу ҳақда АҚШ ОАВга таяниб «Интерфакс» хабар қилди.

    Фото: NBC10 Boston

    Фото: NBC10 Boston

    Voice of America нашрининг ёзишича, Виржиния штатининг Ричмонд шаҳрида намойишчилар Byrd паркидаги ҳайкални ёқиб юборишга уринган, кейин уни арқон ёрдамида ушлаб шоҳсупадан ерга қулатган. Уларнинг фикрича, Колумб миллатчилик рамзига айланган ва шу сабабли ҳам улар ҳайкални кўлга чўктириб юборган.

    Полиция ходимлари ушбу воқеа содир бўлган вақтда парк ҳудудида бўлмаган ва намойишчиларнинг ҳаракатлари маҳкама вертолёти орқали тепадан кузатиб турилган.

    Demonstrators pulled down statues of Christopher Columbus in St. Paul, Minnesota, and Richmond, Virginia, and decapitated another in Boston, targeting monuments seen as symbols of white supremacy. https://t.co/E1YVJCElVR pic.twitter.com/kWNGzI4b9Y

    — The New York Times (@nytimes) June 11, 2020

    Массачусетс штатининг Бостон шаҳрида 7News Boston канали берган хабарга кўра, Колумб ҳайкалининг боши синдириб ташланган.

    Миннесота штатидаги Сент-Пол шаҳрида ҳам Колумб ҳайкали бузиб ташланди. Сент-Пол шаҳри полиция ходимлари томонидан қийноққа солинган ва касалхонада вафот этган Жорж Флойд яшаган Миннеаполисга қўшни ҳудуд ҳисобланади.

    Фото: The New York Times

    Фото: The New York Times

    Бутун дунёда фашизмга қарши намойиш ўтказаётган вандаллар ҳайкалларга зарар етказиб, бошқа тарихий шахсларга қўйилган монументларни «безаб» қўймоқда, тарихий шахсларнинг кўпчилик қисми ирқчилик ва қулдорлик тизимига ишлаганликда айбдор, дея бундай ҳақоратли ҳаракатларга дучор бўлмоқда.

    Аввал Лондондаги Уинстон Черчиллга ўрнатилган ҳайкал вандаллар ҳужумига учраганди. Вандаллар ҳайкални бўёқ билан бежаб, Черчиллни ҳам расизмда айблаган. Шунингдек, шаҳарда XVIII асрда яшаган савдогар ва қул савдоси билан шуғулланган Роберт Миллиган ҳайкали ҳам ҳужумга учраган, Бристолда парламент аъзоси бўлган ва қулдорликка алоқадор Эдвард Кольстон ҳайкали вайрон қилинган.

    Бельгияда ўтказилган намойишлар вақтида қирол Леопольд II ҳайкали вандализм қурбони бўлди. Мустамлака ерларини қаттиққўллик билан бошқарган қиролнинг ҳайкали расизмга қарши акциялар вақтида бўёқлар билан бежаб ташланган. Шаҳар хиёбонига ўрнатилган ҳайкал ҳанузгача асл ҳолига қайтарилгани йўқ.

    Мавзуга доир: Парижда 19 минг одам полиция зўравонлигига қарши норозилик намойиши ўтказди. Акция доирасида жандармлар билан тўқнашувлар содир бўлган (видео)

    Миннеаполисдаги воқеаМай ойи охирида афроамерикалик Жорж Флойдни Миннеаполисда полиция ходимлари қўлга олган ва кўчада бир нафар ходим томонидан тизза билан бўғиб қийноққа солинган, якунда Флойд касалхонада вафот этган. Унинг ўлими АҚШ ҳамда Европада ирқчилик ва ижтимоий тенгсизлик муаммоларига қарши норозилик намойишларининг бошланишига туртки бўлди.

    Суд тиббий экспертизаси Жорж Флойднинг қони ва пешобида бир нечта гиёҳвандлик моддаларининг қолдиқларини топган, шунингдек, унинг полиция томонидан ҳибсга олинган вақтда COVID-19’га чалингани ёки касалликнинг ўрта босқичида бўлгани айтилмоқда, аммо эркак ушбу асоратлари оқибатида вафот этмаган. Ўлимга юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлган. Флойднинг гипертоник характердаги касалликлар билан ҳам оғригани маълум қилинган.

    Дастлабки аутопсия натижалари бўйича, унинг танасидан асфиксия ва бўғиш аломатлари топилмаган. Бироқ кейинчалик Миннесота штати Ҳеннепин округидаги расмий суд тиббий экспертизаси Флойднинг ўлимига қотиллик сабаб эканини билдирган.

    Шунингдек, Флойднинг оиласи розилиги ва ташаббуси билан ўтказилган ёриб текшириш жараёнида ҳам марҳумнинг асфиксия ва бўйнидан бўғиш оқибатида ўлганлиги маълум қилинган.

    Мавзуга доир: Кун фотоси: АҚШда қотил ҳамкасби учун полициячилар тиз чўкиб кечирим сўради

    Флойдни ҳибсга олган ва бўғган офицер Дерек Шовен ишдан ҳайдалган ва учинчи тоифали қотиллик ҳамда иккинчи тоифали атайин қилинмаган қотилликда айбланмоқда.

    Мавзуга доир: АҚШда ўлими халқнинг норозилик намойишлари ўтказишига сабаб бўлган афроамерикалик Жорж Флойднинг дафн маросими бўлиб ўтди (фотогалерея)

    11.06.2020, 22:45   Изоҳ (0)   43196
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши туризм учун энг хавфсиз бўлган мамлакатларни эълон қилди

    11.06.2020, 22:07

    Туркманистонда ўткир пневмония касаллиги тарқалмоқда

    11.06.2020, 21:55

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 500 минг кишидан ошиб кетди

    11.06.2020, 20:33

    ЖССТ вакили Россияда коронавирус қурбонлари сонининг камлигини ноодатий деб атади

    11.06.2020, 18:12

    Италиялик вирусолог коронавирус заифлашаётганини маълум қилди

    11.06.2020, 15:35

    Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари очиладиган бўлди

    11.06.2020, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.