«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга қарашли Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Сўх туманининг электр таъминоти тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аҳолининг электр таъминоти борасидаги муаммолари ўрганилди ҳамда уларни бартараф қилиш чора-тадбирлари белгилаб олинган, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Фото: Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати

Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси туманнинг электр таъминотидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган электр қурилмалари, жумладан, турли қувватдаги 16 дона трансформатор пункти, 79 километр узунликдаги замонавий электр узатиш кабеллари, 80 дона темир-бетон таянч, 1200 дан ортиқ изоляторлар, 10 турдаги электр қурилмалари Сўх туманига юборилди.

Фото: Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати

Мазкур таъмирлаш ва янги қурилиш ишларини бажаришдан кутилган мақсад Сўх тумани аҳолисининг электр энергиясига бўлган талабини тўла қондириш ҳамда сифатли электр энергияси билан таъминлашдан иборат, дейилади хабарда.

Фото: Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати

Фото: Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати