Ўзбекистонда 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 72 кишига кўпайиб, 4695 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида,
  • 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва
  • 3 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида,
  • 28 нафари Қашқадарёнинг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхона ишчиларида

аниқланди.

«Ҳозирда мамлакатимизда 1144 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади ССВ ахборотида.

Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонда 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда; 19 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.