ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг Бразилия фуқароси эканини тасдиқловчи гувоҳномаси ўғирланган, дея хабар бермоқда UOL.

Фото: Getty Images

Манбада айтилишича, жиноятчи коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз пайтида ишчиларга давлат томонидан бериладиган ёрдам пулини олиш мақсадида футболчининг маълумотларини ишлатишга уринган. Таъкидланишича, Неймарнинг вакиллари матбуот улар билан боғланмагунча воқеа ҳақида билмаган.

Маълумот учун, ПСЖ Неймарни «Барселона»дан 222 миллион еврога сотиб олган. Бу футбол тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Неймар коронавирус пандемияси сабаб муддатдан олдин якунланган Франция чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 6 та ассист ёздириб қўйди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!