Июнь ойининг дастлабки ҳафтасида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.АҚШнинг Портлент шаҳрида расизм ва полиция зўравонлигига қарши намойиш иштирокчилари.Фото: AP PhotoМавзуга доир: Жорж Флойд вафотидан сўнг Миннеаполис расмийлари полицияга бўғиш усулини қўллашни тақиқлашга қарор қилдиСўх туманида қирғизистонликлар билан булоқ туфайли келиб чиққан жанжалдан сўнг бош вазир Абдулла Арипов сўхликлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизматиНью-Йоркдаги сувенир дўконининг синган ойналари орасидаги Озодлик ҳайкали сувенири. Полиция томонидан қўлга олиниш вақтида ҳалок бўлган Жорж Флойднинг ўлими туфайли юз берган тартибсизликларда дўкон талон-торож қилинган.Фото: AFPИндонезиянинг Пеканбару шаҳридаги шифохонанинг шошилинч ёрдам бўлими ходимлари ҳимоя костюмларида дам олмоқда.Фото: ReutersЖорж Флойднинг вафоти муносабати билан ўтказилаётган Техасдаги намойишда от миниб олган намойишчилар.Фото: ReutersМавзуга доир: Бэнкси АҚШдаги норозилик намойишлари мавзусига бағишланган янги суратини эълон қилди6 июнь куни Фарғонада Президент раислигидаги фаоллар йиғилиши ўтказилаётган вақтда ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо Шуҳрат Ғаниевнинг ўзи ҳам бу вақтда йиғилишда иштирок этган.Фото: Президент матбуот хизматиАҚШнинг Вайоминг штатидаги Йеллоустон миллий боғидаги машина йўлидан ҳаракатланаётган бизонлар ва уларнинг бузоқчалари.Фото: Getty ImagesДональд Трамп Оқ уй яқинидаги авлиё Иоан епископик черкови томон Лафайетт боғи бўйлаб ҳаракатланмоқда. Президент черков ёнида Инжил билан суратга тушиши учун полиция намойишчиларни кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатиб юборди.Фото: ReutersПерунинг Кальяо шаҳрида коронавирусга чалинган одамларнинг қариндошлари кислород баллонини тўлдириб олиш учун навбатда турибди.Фото: AFPТуркиянинг Невшеҳир шаҳридаги автокинотеатрда одамлар ўз машинасида фильм томоша қилмоқда.Фото: Anadolu AgencyМиннеаполисда Жорж Флойднинг ўлими туфайли ўтказилаётган намойиш вақтида автоцистерна тўғри намойишчилар устига ҳайдалди. Ҳодиса оқибатида намойиш иштирокчиларидан ҳеч ким жароҳат олмаган.Фото: ReutersБразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги қабристонда ҳимоя костюмларидаги гўрковлар коронавирусдан вафот этган 48 ёшли Хосе Соареснинг жасадини кўммоқда.Фото: ReutersМавзуга доир: Тошкентда ЙТҲ оқибатида касалхонага ётқизилган отахон коронавирус асоратларидан вафот этдиСуриянинг Туркия билан чегараси яқинида ҳарбий машиналарни кузатаётган бола.Фото: AFPЖорж Флойднинг вафоти муносабати билан Лондонда ўтказилган Black Lives Matter норозилик намойишида қўл ушлашиб турган эркак ва аёл.Фото: ReutersАмстердамдаги ресторанда тушлик қилаётган мижозлар.Фото: AP PhotoБельгиянинг Лувэн-ла-Нёв университети талабаси спорт залида ташкил этилган имтиҳонда иштирок этмоқда.Фото: AFPВашингтонда ўтказилган норозилик намойишлари вақтида полициячиларнинг олдида мушак портлади.Фото: AFPЖорж Флойднинг вафоти муносабати билан ўтказилаётган намойишлар вақтида Лос-Анжелесдаги музей ёнида қўриқчилик қилаётган Миллий гвардия вакили.Фото: AP PhotoИндонезияда юз ниқоблари сотувчиси харидорларни пойламоқда.Фото: AFPРуминиядаги автокинотеатрда фильм бошланишини кутаётган ит.Фото: AP PhotoАввалги кунларнинг фотогалереялари: Ғалла даласидаги Мирзиёев, давомли намойишлар, балиқ қутисидаги қизалоқ. 5 июнь суратлари Ёқиб юборилган тез ёрдам машинаси, ерда ётган одамлар, 140 йилдаги энг катта циклон. 4 июнь суратлари Ганга» кўприги устидаги 7 та машина тўқнашуви, очилаётган Франция, Ҳиндистонга келаётган яна бир циклон. 3 июнь суратлари Сўхдаги вазирлар, намойишлар ичида қолган Америка, кўпиклар ичидаги мевалар. 2 июнь суратлари
Мадагаскарда коронавирусга қарши курашиш учун 2 млн долларлик обакидандон сотиб олишни таклиф қилган вазир ишдан ҳайдалди 06.06.2020, 22:57
Жорж Флойд вафотидан сўнг Миннеаполис расмийлари полицияга бўғиш усулини қўллашни тақиқлашга қарор қилди 06.06.2020, 22:01
ЖССТ жамоат транспорти ва дўконларда ниқоб тақишни тавсия қилди. Ташкилот бунгача ниқобни фақат касалланганларга тавсия қилаётганди 06.06.2020, 16:09