Ўзбекистонда 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 42 кишига кўпайиб, 4064 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 24 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 4 таси Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида;
  • 2 таси Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида;
  • 6 таси Наманган вилоятида аҳоли орасида;
  • 3 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 3 таси Хоразм вилоятида аҳоли орасида

қайд этилган.

Ўзбекистонда 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 801 нафар бемор коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача мамлакатда қайд этилган беморларнинг 3247 нафари бутунлай соғайган, 16 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.