Ўзбекистонда 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 42 кишига кўпайиб, 4064 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 24 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 4 таси Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида;
- 2 таси Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида;
- 6 таси Наманган вилоятида аҳоли орасида;
- 3 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
- 3 таси Хоразм вилоятида аҳоли орасида
Ўзбекистонда 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 801 нафар бемор коронавирус инфекциясидан даволанишни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача мамлакатда қайд этилган беморларнинг 3247 нафари бутунлай соғайган, 16 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Мавзуга доир:
- Тошкентда аҳоли орасида яна уч кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 4022 нафарга етди
- Ўзбекистонда 5 июнь куни 68 кишида коронавирус аниқланди. Коронавирус Қашқадарёга қайтди
- Тошкентдаги Mediapark қўриқчисида коронавирус аниқланди. Шайхонтоҳур, Миробод ва Юнусободда яшовчиларда ҳам касаллик қайд этилди