Фарғона вилоятида ирригация тизимидаги йўқотишларни камайтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ)дан 50 миллион доллар ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 июнь куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида айтиб ўтилди.
«Йиғилишда уй-жойлар қуриш, ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоқларини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Фарғона тажрибаси асосида «лойиҳалар фабрикаси»ни кенг ривожлантириш, ИТ-марказларда ўқув курслари ташкил этиб, йилига 262 мингдан зиёд ёшлар ўқитиш муҳимлиги таъкидланди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Қўшимча қилишларича, тадбирда бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, иқтисодиёт тармоқлари мутасаддилари, ҳокимларнинг ҳисоботи эшитилган.
Мавзуга доир: