Ёзда кийиниш борасидаги трендлар билан бирга, қулайлик ва об-ҳавони ҳам инобатга олиш керак.

«Велосипедка»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Велосипедка» — тиззадан калта бўлган, юмшоқ матоли, тор шорти. Мазкур шорти сўнгги икки йил ичида street style’да долзарб бўлиб келганига қарамай, жазирама кунларда у билан образ яратиш тавсия қилинмайди. Чунки иссиқда ёпишиб турадиган кийим-кечакдан кўра, ҳаво ўтказадиган, енгил ва кенг либос кийган маъқул.

Қадди-қоматни акс эттирадиган трикотаж

Фото: «Яндекс Дзен»

Трикотаж қулай, аммо ундан тикилган либосларни эрта баҳор ва салқин кузда кийган яхши. Унинг ўрнига шойидан тикилган ўрта узунликдаги юбка кийиш тавсия қилинади.

Ёпишиб турадиган шим

Фото: «Яндекс Дзен»

Қадди-қоматни акс эттириб турадиган шимлар аллақачон урфдан қолди. Унинг ўрнини бел қисми баланд шимлар, юбкага ўхшаш кенг «клют»лар эгаллади. Мазкур моделлар ёзда кийиш учун яхши вариант, чунки тор бўлмагани ҳисобига ҳаракатланиш осон.

Резинкали шорти

Фото: «Яндекс Дзен»

Резинкали шорти ёзда кийиш учун айни муддао, лекин қулай дегани дам олиш оромгоҳлари, соҳилдан бошқа жойга кийиш керак дегани эмас. Ёзда шорти кийишни севувчилар эътиборини классик услубдаги ёки белида боғичи бор моделларга эътибор қаратиши тавсия қилинади. Бунда мато юпқа ва бўш бўлмаслиги ва кофта ёки футболканинг минимал услубдагисини танлашни унутманг.

Узун кўйлак

Фото: «Яндекс Дзен»

Узун ва кенг кўйлак қулай ва ёз учун айни муддао, фақат моделларни танлашда эътиборли бўлиш керак. Суратнинг чап тарафида айни вақтда урфдан қолган, ўнг тарафида бўлса долзарб бўлган модель.

Калта жинси сарафан

Фото: «Яндекс Дзен»

Жинсидан тикилган либослар ҳеч қачон модадан қолмайди, лекин услуб ва бичим борасида трендлар ўзгариб туради. Шуни инобатга олган ҳолда ёзда калта кенг жинси сарафан моделларидан воз кечиб, тиззагача тушиб турадиган, тугмали сарафанни танлаш тавсия қилинади.