Англиянинг BBC Sport нашри 2000 йилдан кейинги даврда Европанинг энг яхши ҳужумчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказди.
Рўйхатга Европанинг энг яхши 32 ҳужумчиси киритилди. Шорт-листдан ўрин олиш учун футболчилар уч мавсумда давомида камида 20 тадан гол уриши ва европалик бўлиши керак эди.
Сўровнома финалига Криштиану Роналду ва Тьерри Анри етиб келди. Ғалабани эса 54 фоиз овоз билан Роналду қўлга киритди. У финалгача Руд ван Нистелрой, Франческо Тотти ва Уэйн Рунини ортда қолдирди.
Роналду 2002 йилда («Спортинг») бошланган клублардаги профессионал фаолияти давомида 838 ўйинда 626 та гол урган. Унинг ҳисобида 5 та «Олтин тўп» соврини бор. Шунингдек, у 5 марта Чемпионлар Лигасида, 1 бор Европа чемпионатида ғолиб бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)