Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Forbes маълумотларига кўра, «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллиардерга айланган тарихдаги илк футболчига айланди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

2019 йилда 105 миллион доллар (92 миллион евро) даромад қилган футболчи миллиард долларлик довонни забт этган. Март ойида  Business Insider футболчи 2020 йилда ўзининг илк миллиард долларини ишлаб топишини башорат қилганди.

Маълумот учун, Forbes мазкур пулларни ҳисоблашда Роналдунинг фаолияти мобайнидаги маош, ҳомийлар ва бошқа инвестициялардан тушган маблағларни инобатга олган.

Шу тариқа Роналду боксчи Флойд Мейвезер ва голфчи Тайгер Вудс ортидан миллиардер спортчилар қаторидан жой олди. Шунингдек, Майкл Жордан ҳам миллиард доллар ишлаб топган, бироқ собиқ NBA афсонаси баскетболдан кетганидан кейин ушбу кўрсаткич қайд этилган. 2020 йилда шунингдек, швейсариялик теннисчи Рожер Федерер ҳам миллардер спортчилар қаториша қўшилиши кутилмоқда.

Мавзуга доир: Сўнгги 1 йилда энг кўп даромад топган футболчилар рейтинги эълон қилинди. Роналду етакчи, Салоҳ кучли бешликда

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар