Республика махсус комиссиянинг 4 июнга ўтар кечаси эълон қилинган янги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 5 июндан бошлаб фақат «яшил» тоифадаги ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилмоқда.

Бунда бир қатор талабларга риоя этиш зарур:

  • диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши;
  • уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфексион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши;
  • ижтимоий масофани сақлаши, жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);
  • шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси қарорида алоҳида қайд этилишича, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.