Республика махсус комиссиянинг 4 июнга ўтар кечаси эълон қилинган янги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 5 июндан бошлаб фақат «яшил» тоифадаги ҳудудларда диний ташкилотлар фаолиятига рухсат берилмоқда.
Бунда бир қатор талабларга риоя этиш зарур:
- диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши;
- уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфексион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
- ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши;
- ижтимоий масофани сақлаши, жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);
- шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш.
Изоҳ (0)