• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Том амакининг кулбаси»даги қулдорлик тарихи. 13-тузатиш ва афро-америкаликларнинг озодлиги ҳақида

    Шу кунларда АҚШда қора танлиларга ғайриинсоний муносабатда бўлган полициячиларга қарши кенг миқёсли норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳаракат бутун дунёга ёйилиб, Европага, Австралияга етиб борди. Қора танли аҳолининг ҳуқуқлари учун кураш давом этаркан, бу курашни келтириб чиқарган тарихий воқелик – қулдорлик тарихини ёдга олишга қарор қилдик.

    Узоқ асрлар мобайнида қора танлилар қул қилиб келинди. Уларнинг озодлиги учун кураш XIX асрда бошланди ва аболиционистлар (қулдорликка қарши бъолган зиёлилар) ғалабаси билан якунланди. Аммо қулдорлик асоратлари ирқчилик ва сегрегация қиёфасида давом этди ва бугунги кунга қадар тугагани йўқ. Шунга қарамай, бундан 158 йил муқаддам муҳим ғалабага эришилган эди: АҚШда қулдорлик расман бекор қилинди. 

    «Дарё» Янги дунёда дастлабки қуллар қандай пайдо бўлгани, нега Гарриет Бичер-Стоуга қора танли шахснинг кесилган қулоғи юборилгани ва АҚШда қулдорлик тизими қандай тугатилгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Дастлабки қуллар

    Август ойининг охирларида инглизларга тегишли бўлган Жон Жоуп қўмондонлиги остидаги «Оқ Шер» кемаси Виржиния штати Жеймс дарёси қирғоғига лангар ташлайди. Виржиниялик плантатор ўз кундаликларида кема бортидан 20 та ғалати африкалик ҳам янги қитъага келиб тушгани ҳақида ёзиб қолдиради. Айнан шу даврдан Америка тарихида қулдорлик тизимининг келиб чиқиши АҚШ мактаблари тарих дарсларига киритиш белгиланди.

    Тарих манбаларининг маълумот беришича, дастлабки африкаликлар ҳозирги Ангола давлати ҳудудида ҳукм сурган Ндонго қироллигининг кимбунду лаҳжасида сўзлашувчи халқ вакиллари эди. Қул савдоси билан шуғулланувчи португаллар асирга олинган қора танлиларни юз миля (160.9 км) масофадан Атлантика уммонининг ғарбидаги бандаргоҳда турган «Сан Хуан Батиста» кемасига ҳайдаб келади.

    Фото: Getty Images

    Кема бортида 350 африкалик қулларнинг 150 нафари очлик ва касалликдан вафот этади. Тирик қолганлари эса Мексиканинг Веракруз шаҳрига етиб келади. Оз муддат ўтиб инглизларга тегишли бўлган кема омон қолган 40–60 та қулни Виржиния штати қирғоқларига келтиради. Олиб келинган қуллар яхши нархга Виржиния губернатори Сер Жорж Ярдли ва штат бош савдогари Абрахам Пирсига пулланади. Шу тариқа тарихда илк маротаба АҚШнинг дастлабки манзилгоҳларида бири бўлган Жейместаунида қулчилик бошланишига асос солинади.

    Абрам Линкольн ва 13 Тузатиш

    1865 йилнинг 18 декабрида АҚШ конституциясига 13-тузатиш номини олган, мамлакатда қулчиликни  ва мажбурий маҳнатни тақиқловчи қонун қабул қилинади. Конгресс қабул қилган мазкур 13-тузатиш қуллар меҳнатидан уларнинг ўз ихтиёрига қарши меҳнат қилишини тақиқлаган бўлса-да, жинояти учун шахс мажбурий меҳнатдан озод қилинмаслигини назарда тутарди.

    1861–1865 йиллар мобайнида саноатлашган шимолнинг қулдорликка асосланган жанубни мағлуб қилиши АҚШ ҳудудида қулдорлик тузумини емирилишни англатарди. Фуқаролар уруши даврида 16-президент Аврам Линкольн бир қатор инқилобий демократик ислоҳотларни амалга оширди. 1862 йилнинг 19 июнь санасида қулликни бекор қилувчи қонунни қабул қилди, 1863 йилнинг 1 январь санасида Озодлик декларациясини имзолади ва иттифоқчилар армиясига барча қулларни озод қилиш борасида мурожаат йўллади. Бироқ урушни бошидан кечираётган Америка жамиятида имзоланган декларация қонуний кучга эга бўлмай қолаверди.

    1865 йилга келиб 13-тузатиш фақат 27 штат томонидан имзоланган бўлса-да, айрим штатлар бу тузатишни орадан юз йил вақт ўтиб имзолади. Кентукки штатида Тузатиш 1976 йилда ратификация қилинган бўлса, Миссисипи штати 13-тузатишни 1995 йилга келибгина ратификация қилди, аммо Миссисипи штати қонунчилиги қандайдир сабабларга кўра ратификация қилинган қонун ижросини федерал рўйхатга киритишни эсдан чиқариб қўяди. Бу ҳолатга эса орадан 13 йил вақт ўтиб яна эътибор қаратишади.

    Шу тариқа АҚШда қулдорлик масаласи расмий равишда 2013 йилнинг 7 февралидагина ёпилади. Албатта, бу тарихий ҳуқуқий казус бўлса-да, асрлар давомида давом этган қулдорлик тузуми АҚШда 150 йил олдин тугатилган бўлса-да, унинг оқибатларини йўқотиш учун Америка жамиятига яна юз йилдан ортиқ вақт керак бўлди. Бир нарсани таъкидлаш жоиз, ҳеч бир жамият тараққий этган бўлиб юзага келмайди, тараққиёт учун эса кўплаб меҳнат ва сиёсий ирода керак бўлади.

    Фото: Getty Images

    Гуноҳга ботган мамлакатнинг жиноятлари

    XIX асрнинг 30 йилларида АҚШда аболиционизм ҳаракати авж ола бошлайди. Аболиционистлар ўз олдига Америкада қулдорлик тизимига барҳам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўяди. Фикрлаши ва ҳаракат қилишига кўра ягона мақсадни ният қилган аболиционистлар ҳам икки гуруҳга ажралиб қолади. Биринчи гуруҳга шоир ва публицист Уильям Ллойд Ҳаррисон етакчилик қилар ва Ҳаррисон мамлакатдаги қулдорлик тизимини куч ишлатмасдан мағлуб қилишга даъват қиларди. Иккинчи гуруҳга ёзувчи ва нотиқ Фредерик Дуглас раҳнамолик қилар, унинг фикрларида мамлакатдаги жирканч тизимни йўқ қилишда куч ишлатиш устун эди.

    АҚШ тарихидаги оқ танли аболиционистлардан яна бир Жон Браун эди. Ҳарбийлар оиласида вояга етган Жон ёшлигидан бошлаб қора танлиларнинг оғир ҳаёт тарзига гувоҳ бўлиб ўсди. Личфилддаги академияга топширди ва унинг мақсади диний роҳиб бўлиш эди. Бироқ кўз касаллигига чалинган Жон тез орада академияни ташлаб кетишга мажбур бўлади ва Оҳаёга қайтиб келади. Оҳаёга қайтгач, акаси билан биргаликда тери билан шуғулланадиган корхона очади. Аввалига Жоннинг даромадли соҳаси ўша давр учун йирик миқдордаги фойда келтирди.

    Бироқ орадан кўп ўтмай терини ошлаш бизнесидаги ишлари юришмай қолади. Броун оиласини олиб Пенсилвания штатидаги Кроуфордга кўчиб ўтади. Жон бу ерда 200 акр (800 минг квадрат метр) ер сотиб олади ва фермерлик билан шуғуллана бошлайди. Чорва боқади, тери олди сотдиси билан машғул бўлади, бироқ ишлари унча ҳам юришавермайди. Шу сабабли у почтачи бўлиб ишга киради ва афро америкаликлар учун мактаб очишни ният қилади. Лекин маҳаллий ҳукумат Жон Брауннинг бу истагини амалга оширишига тўсқинлик қилади.

    Шу пайтда АҚШда қора танли қочоқ қуллар билан боғлиқ можаролар содир бўлиб турар эди. Нет Тернернинг қўзғалонидан сўнг қора танлиларнинг оқ танли хўжайинларга бўйсунмаслик ҳаракати авж олган, қуллар ўз эгаларидан ўлим хавф солса-да, қочиб кетишга уринар эди. Жон Брауннинг Пенсильвания штати Гуйс Милздаги уйи қочоқ қулларни яширишга хизмат қиладиган жой ҳам эди. Пенсилванияда истиқомат қилоятган Жон Браун 2 500 қулга яшириниш учун бошпана беришда ёрдам кўрсатади. «Сент Луис» нашрининг журналисти, қулдорлик тузумининг кескин танқидчиси бўлган Элайжа Лавжойнинг қотиллигидан сўнг Жон Браун қолган ҳаётини Америкада қулдорлик тузумини йўқотишга бағишлайди.

    Фото: Getty Images

    1858 йилда Жон Браун раҳбарлигидаги аболуционистлар Канзас штати чегарасидан ўтиб қулдорлик штати бўлган Миссурига кириб боради. Миссурида Жон Браун бошчилигидаги аболуционистлар 11 қулни озод қилишади. АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жеймс Бюканан тилга тушган аболуционист Жон Брауннинг калласи учун 250 доллар миқдоридаги мукофот белгилайди. 1859 йилда Виржиния штатига хиёнатда, оқ танлиларнинг ўлимига сабабчи ва қора танлиларни исёнга етаклашда айбланиб қатл этилади.

    Гарриет Табмен – қулликдан қаҳрамонликкача босиб ўтилган йўл

    Собиқ қул, жосус, фуқаролар уруши давридаги ҳамшира оддий қора танли инсон ҳақида гап кетганда Гарриет Табменнинг шахси АҚШ тарихидаги ёрқин тимсоллардан бири сифатида гавдаланади. Қул бўлиб туғилган Гарриет Табмен бошқа қулларга ёрдам бериш мақсадида шимолга қочиб ўтади. У қулликдан озод қилган юзлаб қуллар эркин ҳаёт кечириши учун Канададан бошпана топади. Гарриет Табмен тимсоли афро-америкалик халқлар фолклорларида ўз халқини қулликдан озод қилишга келган Мусо сифатида тавсифланади ва унинг шахси қулликка қарши курашнинг тимсолига айланади.

    Илм-у урфондан бехабар қора танли аёл кучли ирода ва матонат соҳибаси сифатида АҚШдаги фуқаролар уруши давомида Жанубий Каролина штатига жўнаб кетади ва у ерда қора танли қуллар ёрдамида ўзига хос жосуслик хизматини йўлга қўйишга муваффақ бўлади. Қора танлилар ёрдамида у жанубликларнинг қурол-яроғлари, озиқ-овқат захиралари ва ҳарбий режалари ҳақидаги қимматли маълумотларни қўлга киритиб, шимолликларни ахборот билан таъминлайди. Шунингдек, Гарриет Табмен озод қилинган қулларни нормал ҳаёт тарзига қайтаришда ҳамда уларга озодликдаги ҳаётга кўникишларида беқиёс ёрдам беради.

    Урушдан сўнг эса Оберн Нью-Йоркдаги уйига қайтиб келади ва қора танлилар учун моддий ёрдам йиғишда, улар учун мактаблар ташкил қилишда, хайрия ишларини ташкиллашда ёрдам беради. Ҳаттоки Буюк Британия қироличаси Виктория ҳам Гарриет Табменга совға сифатида қимматбаҳо матодан тўқилган рўмолчасини юборади. АҚШ тарихидаги фуқаролар урушида ўз хизмати учун ҳақ олмаган, миллат қаҳрамони сифати эътироф этилган Гарриет Табмен 1913 йилда  вафот этади.

    Гарриет Табмен.

    Гарриет Табмен.
    Фото: Wikipedia

    «Том амакининг кулбаси»: бутун дунёнинг қулларга ҳамдардлигини уйғотган асар

    Гарриет Бичер Стоу руҳоний оиласида таваллуд топади. Ёшлигидан насронийлик қадриятлари руҳида тарбияланган бўлғуси ёзувчи ўз мамлакатидаги қулдорлик ва қуллар муаммосига бефарқ эмас эди. Унинг отаси ҳаттоки ўз уйида қочоқ қулларнинг беркинишига шароит яратиб бериш билан аболуционистлар ва қора танлилар орасида машҳур эди.

    Бўлғуси ёзувчи 14 ёшида лотин тилидан сабоқ бера бошлайди, 16 ёшида теология- диншуносликдан таълим беради. Гарриет Бичер Стоу жанубий штатларга саёҳати давомида «Том амакининг кулбаси» романини ёзиш ҳақида ўйлаб қолади. Асар битгач ёзувчи 300 доллар миқдоридаги гонорар ишлаб топган бўлса-да, ёзувчининг мақсади бошқа эди. У асари орқали барчани қулларнинг оғир, дилни ғаш қиладиган ҳаётига назар солишларини, жамоатчиликда қора танлиларга нисбатан раҳм шафқат уйғотишни кўзлаган эди ва ёзувчи ўз олдига қўйган мақсадига етади.

    Қулдорлик тузуми тарафдорлари кўп маротаба Гарриетга таҳдидлар битилган мактублар юборади. Бир марта ҳатто ёзувчи ўз почта қутисидан қора танли қулнинг кесилган қулоғини олишга ҳам мажбур бўлади. Сабаби қулдорлик тузуми тарафдорлари пахта олди-сотдисидан ҳам мўмайроқ пул келтирадиган қул савдоси тизимини барбод бўлишини истамас эди. Роман 1851 йилда босилганидан ярим йил ўтиб, The London Times нашри «Романнинг жуда қисқа фурсатда ниҳоятда машҳур бўлгани ақл бовармас ҳодиса» эканини эътироф этади.

    Роман чоп этилганидан  11 йил ўтиб 1862 йилда АҚШ президенти Аврам Линкольн Гарриет Бичер Стоуни Оқ уйга таклиф қилади. Сақлаб қолинган маълумотларнинг гувоҳлик беришича, президент Линколн Гарриет Бичер Стоуни қабул қилар экан, «Бу катта урушни бошлаб қўйган кичик жуссали аёл мана шу хоним бўлади», деб ёзувчини қарши олган экан. Урушдан сўнг ёзувчи ўзининг кейинги ҳаётини аёлларнинг ҳуқуқлари учун хизмат қилишга бағишлаб, бир қатор лойиҳаларни амалга оширади.

    Гарриет Бичер Стоу.

    Гарриет Бичер Стоу.
    Фото: Wikipedia

    Американинг исноди

    Болалигини АҚШда ўтказган рус телебошловчиси Владимир Познер 1950 йилларда АҚШ жамиятида чуқур илдиз отган сегрегацияни эслар экан, «Афро-америкаликлар ва оқ танлилар автобусга чиққанда қора танлилар албатта автобуснинг орқа ўриндиғида ўтириш шартлиги»ни эсга олади. Бир сафар Познер намойишкорона тарзда автобуснинг орқа ўриндиғига ўтирганида, бақувват оқ танли автобус ҳайдовчиси унга кўз тикиб, «сен балога қолишни истайсанми» деган луқмасини унутмаслигини гапириб берган эди. Оқ танлилар орасида, шунингдек, қора танлилар ўзларининг жинсий эҳтиросларини жиловлай олмайди деган асоссиз стереотип Ку-клукс-клан ва линч судларининг пайдо бўлишини оқлашга хизмат ҳам қилган.

    Маълумотларга кўра, 1882 йилдан 1920 йилгача тахминан 3 500 афро-америкаликлар Ку-клукс-клан ва линч судларининг «самосуд» қурбонига айланган. 1917 йилда эса Сент Луисда ирқчилик мотивлари сабаб АҚШ тарихидаги улкан тартибсизликлардан бири содир бўлади. 1917 йилнинг 1 июнь санасида қора танли оқ танлига ҳужум қилиши натижасида бир гуруҳ оқ танли америкаликлар қора танлилар яшайдиган кварталга ҳужум қилиб, қора танлиларнинг уйларини ёқа бошлайди, ўзларини эса линч суди билан жисмонан йўқ қилишга киришиб кетади.

    1948 йилгача Америка ҳарбий қисмларида оқ танли ва қора танлиларнинг хизмат қилиши белгиланган алоҳида ҳарбий қисмлар мавжуд эди. АҚШ тарихидаги биринчи афро-америкалик Бенжамин Дейвис ўз генераллик рутбасига 1940 йилда эришишга муваффақ бўлади.

    Франклин Рузвельт президент бўлгач, Оқ уйга қора танлиларни фаррош ва ошпаз сифатида ёллай бошлаш одат тусига киради. Жеки Робинсон эса АҚШнинг олий бейсбол лигасида  1947 йилдан бошлаб ўйнай бошлайди. 1962 йилда афро-америкалик талаба Жеймс Мередит илк марта Миссисипи университетининг биринчи курсига қабул қилинади. Яна оқ танлилар ва қора танлилар ўртасида низо юзага келади. Вазият шу даражага бориб етадики, Жеймс Мередит федерал маршаллар ҳимоясида университетдаги ўқишини давом эттиради.

    Орадан қирқ йил ўтиб, 2010 йилда АҚШ ҳукумати тепасига афро-америкалик Барак Обама президент бўлиб келади. Афро-америкалик шахснинг бир вақтлар оқ танлилар доимо устун деб ҳисоблаган миллатчилари учун эса бу катта зарба эди. Аммо Барак Обама ўз сиёсатининг моҳияти бўлган «муаммоларни кескинлаштирмаслик» тамойили орқали Нобел мукофотининг Тинчлик йўналишидаги мукофотига сазовор бўлди ва ўзининг икки муддатлик президентлиги даврида АҚШда бироз тинчлик даври кузатилди.

    Бироқ АҚШ кўп миллатли жамият эканини ҳисобга оладиган бўлсак, аввалроқ келтирилган  мисолларнинг барчаси АҚШ жамиятида ҳануз афро-америкаликларнинг ҳаёти қанчалик оғир экани, афро-америкаликлар ҳозирда эришган ҳуқуқларига етиши учун анчайин мураккаб даврларни босиб ўтганидан далолат беради.  Тўрт асрлик тарих давомида Америка жамияти ирқчилик, сегрегация борасида ўзига хос турли тақдирлар билан дуч келди. Сўнгги воқеалар эса Америкада афро-америкаликларнинг келажаги ва ирқлар ўртасида бағрикенглик ўрнатиш борасида ҳали бартараф этилиши керак бўлган муаммолар борлигини кўрсатиб қўйди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    03.06.2020, 17:58   Изоҳ (0)   37219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жанубий Кореяда коронавирусни даволашда қўлланиладиган дори воситаси танлаб олинди

    03.06.2020, 15:11

    Бразилияда бир кунда 28 минг кишида коронавирус аниқланди, қурбонлар сони 30 мингдан ошди

    03.06.2020, 12:57

    АҚШдаги норозилик намойишлари оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

    03.06.2020, 12:45

    Парижда 19 минг одам полиция зўравонлигига қарши норозилик намойиши ўтказди. Акция доирасида жандармлар билан тўқнашувлар содир бўлган (видео)

    03.06.2020, 12:03

    Хитойда бир суткада 1 кишида, Жанубий Кореяда эса 46 кишида коронавирус қайд этилди

    03.06.2020, 10:50

    Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 12 мингга яқинлашди, Афғонистонда эса 16,5 минг кишидан ошди

    03.06.2020, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.