Профессионал боксни қамраб олувчи машҳур Boxrec портали ушбу спорт тарихидаги энг яхши 10 нафар боксчи номини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Биринчи ўринни 50 та жанг ўтказиб, бирор марта мағлуб бўлмаган америкалик Флойд Мейвезер эгаллади. Кучли учликдан Мэнни Пакьяо ва Карлос Монсон ўрин олган бўлса, Муҳаммад Али тўртинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Эътиборга молик жиҳати бокс тарихидаги энг таниқли спортчилардан бири Майк Тайсон кучли ўнталикка киритилмади.

Энг яхши 10 нафар боксчи (Boxrec талқинида):

1. Флойд Мейвезер — 50 ғалаба, 0 мағлубият, 0 дуранг

2. Манни Пакьяо — 62-7-2

3. Карлос Монсон — 87-3-9

4. Муҳаммад Али — 56-5-0

5. Шугар Рэй Робинсон — 174-19-6

6. Бернард Ҳопкинс — 55-8-2

7. Жо Луис — 66-3-0

8. Арчи Мур — 186-23-10

9. Оскар де ла Ҳоя — 39-6-0

10. Хулио Цезарь Чавес — 107-6-2.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 53 ёшли Тайсон хайрия жангларида қатнашиш учун рингга қайтишга тайёрлигини маълум қилганди.