Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 10 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, тузалганларнинг барчаси вилоятнинг ўзидан. Уларнинг 4 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда.

Айни пайтда вилоятда жами касаллик қайд этилганлар сони 363 нафарни ташкил этмоқда. Бугуннинг ўзида 17 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 309 нафарга етиб, даволанаётганлар 52 нафар бўлиб турибди.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3 004 нафарга етгани хабар берилган эди. Энди эса улар сони 3 014 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 3 815  кишини ташкил қилмоқда, беморларнинг 15 нафари коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.