Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилоятида поезд уриб юбориши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси матбуот хизмати

Ҳодиса ҳақида 30 май куни соат 11:45 ларда Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. хабар берган.

Маълум бўлишича, шу куни соат 11:40 ларда электровоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган Андижон—Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди Марғилон—Олтиариқ темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж.ни ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборган.

З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб, Олтиариқ тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан бола 2 июнь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар