Google компанияси қўшимча реаллик технологиясидан фойдаланувчи мобил иловани тақдим этди. У одамларнинг ижтимоий масофаланишга риоя қилишида ёрдам беради, деб ёзади The Sun.

Фото: Glbnews

Sodar номли виртуал илова ёрдамида фойдаланувчилар ўз атрофида виртуал доирани чизиш орқали икки метрли оралиқ сақланишига риоя қилиши мумкин. Кимдир фойдаланувчининг шахсий доира чегарасини бузса, дастур бу ҳақда уни огоҳлантиради.

Дастурчиларнинг таъкидлашича, бу каби чораларнинг визуаллашуви коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин чекловларига амал қилинишини сезиларли даражада енгиллаштиради.

Аввалроқ Ford компанияси ўз ходимлари учун «ижтимоий масофаланиши»га ёрдам берадиган «ақлли» соатни тақдим этганди.