Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Асака туманида фуқароларга UzAutoMotors АЖга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ва уларни жами 42 минг АҚШ долларига чув туширган фирибгарларга жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»га маълум қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан UzAutoMotors АЖнинг бошқарма бошлиқлари ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда «U-C» қўшма корхонаси қўриқлаш хизмати бошлиғи А.Ю., корхона ҳайдовчиси Ж.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб 31 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни тумандаги UzAutoMotors АЖга турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 42 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда биринчи автоматлаштирилган смарт санитар-гигиеник шохобча ишга туширилди (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 31 март куни 32 даражагача иссиқ бўлади
Маҳаллий
Самарқанддаги эски товуқ фабрикасида газ портлади