Оила аъзоларингиз кеч бўлганда бирдан сомса егиси келиб қолганида, энди бу ишни эртага қолдиришнинг ҳожати йўқ. Сомсанинг бир оз ўзгартирилган, осон тайёрланадиган вариантини пиширамиз.

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар:

  • қат-қат хамир (тайёри ёки ўзингиз тайёрласангиз ҳам бўлади);
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • пиёз — 2 та;
  • картошка — 4—5 дона;
  • булғор қалампири —1 дона;
  • қийма — 300 грамм;
  • таъбга кўра туз ва қора мурч;
  • тухум — 1 та.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қат-қат хамирни икки бўлакка бўлиб, юпқа қилиб ёйиб оламиз.
  2. Духовка листини ёғлаб, хамирни соламиз.
  3. Пиёз, картошка ва булғор қалампирини майда қилиб тўғраб оламиз.
  4. Қиймага туз ва мурч солиб, тўғралган сабзавотлар билан аралаштирамиз.
  5. «Начинка»ни хамирнинг устига бир текис қўйиб чиқамиз.
  6. Хамирнинг иккинчи бўлагини пирог устига қўйиб, четларини бириктириб чиқамиз.
  7. Ҳаво чиқиши учун пирог устини бир неча жойидан тешиб чиқамиз.
  8. Пирог устига тухум сариғи сурилса, у қизариб, ялтираб чиқади.
  9. 200 даража қиздирилган печда 40-60 дақиқа пишириб оламиз.

Ёқимли иштаҳа!