Бухоро шаҳрида карантин тартибига қарамай фаолият олиб борган кафе эгасига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилган.
Хабарга кўра, 28 май куни соат 22:40 да Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Бухоро шаҳрида жойлашган кафе иш юритувчиси Ҳ.А. карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, кафеда Қашқадарё вилояти, Касби туманида яшовчи Ғ.О., У.А., Д.Ҳ. ва М.М. ларнинг овқатланиши учун шароит яратиб, ўзи ҳам улар билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, овқатланаётганлиги аниқланган.
Кафе иш юритувчиси ва мижозларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)