Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли учун яратилаётган шароитлар, фуқаролар ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида 29 май куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ва пойтахт вилоятининг Зангиота туманига боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Сафар чоғида кўп қаватли уйлар, саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасаларини кўздан кечириш, фаоллар билан мулоқот қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг ноябрида Сергели тумани 6-А даҳасидаги сузиш ҳавзасини бориб кўрган, 2018 йилнинг июлида эса Сергели метро йўналиши қурилиши билан танишган эди.
Изоҳ (0)