Twitter’да эълон қилинган «гилам-самолёт» видеоси интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Twitter

Видеода одамлар ортилган юк машинасининг тоғ йўли бўйлаб юқорига кўтарилаётгани акс этган. Пост муаллифи Ҳимолайда жамоат транспорти шундай кўринишга эга эканлигини ёзган.

Суратга олиш ракурси туфайли видеога фақат одамлар ва автонинг кузови тушган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири видеода «гилам-самолёт»ни кўрганини ёзган.

Бошқа фойдаланувчилар ҳам уни қўллаб-қувватлаб, ўзларининг роликда эртакнамо гиламни кўрганини ёзган.

Аксарият интернет фойдаланувчилари бундай йўлдан ҳаракатланишга қўрқишини ёзиб қолдирган. Уч кун ичида видео қарийб 14 миллион марта томоша қилинган, унга 112 мингтадан кўпроқ лайк босилган.