Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри суди ўз эгасининг ўлдирилишига гувоҳ бўлган тўтиқушни сўроқ қилади, деб ёзади Daily Mail.
Тўтиқуш 2018 йилда ўлдирилган 46 ёшли эгаси Элизабет Толедонинг сўнгги сўзларини такрорлаган.
Аргентиналик аёлнинг зўрлаб, ўлдирилишида у уйидаги хонани ижарага берган уч кишидан икки нафари гумонланмоқда. 51 ёшли Мигель Сатуриньо Ролон ва 62 ёшли Хорхе Рауль Альварез асосий гумондорлар ҳисобланади.
Қотиллик юз берган пайтда учинчи ижарачи уйда бўлмаган.
Қотиллик жойида ишлаётган полициячи аёл киши қичқириғи ва «Йўқ, илтимос, мени қўйиб юбор» деган гапни эшитган. Хонада эса фақат аёл кишининг жасади ва тўтиқуш солинган қафас бўлган.
Қотиллик қурбонининг сўзларига кўра, аёлни эркаклардан бири ураётган пайтда у тўтининг «Нимага мени урасан?» деганини ҳам эшитган.
Полиция тўтиқуш марҳуманинг сўнгги сўзларини такрорлаган, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)