Бокс бўйича супер оғир вазн собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон рингга қайтиш йўлида машғулотларни давом эттирмоқда.

Фото: Getty Images

Бу сафар афсонавий боксчи UFC собиқ чемпиони Витор Белфорт билан машғулот ўтказди. Бу ҳақда бразилиялик спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

«Бокс бўйича энг ёш Жаҳон чемпиони UFC’нинг энг ёш чемпиони билан. Майк қирол бўлишимга катта мотивация берганди», — дея ёзади Белфорт.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли Тайсон хайрия йўлида бир нечта кўргазмали жангда иштирок этиш учун фаолиятини қайта тиклади. Аввалроқ «Темир Майк» рингга қайтганини эълон қилган яна бир афсонавий боксчи Эвандер Ҳолифилдга қарши 3-жангда иштирок этиши мумкинлиги айтилганди. Бундан ташқари унга турли промоушенлардан бир неча миллион долларлик шартномалар таклиф қилинмоқда.