Эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар дўстликка асосланган бўлиши мумкин ёки йўқлиги ҳамиша баҳс ва мунозараларга сабаб бўлган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этадиган юлдузли жуфтликлар эса икки жинс вакили ўртасида севгидан бошқа муносабатлар ҳам бўлиши табиий эканига мисол бўлади.

Зак Эфрон ва Эшли Тисдейл

Фото: Getty Images

Суратга олиш майдончасида танишган Зак ва Эшли мана неча йилдирки дўстлик муносабатларини сақлашга муваффақ бўлган. Шахсий ҳаётига эга бўлган актёрлар ўртасидаги дўстликка ҳавас қилса арзийди.

Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо

Фото: Getty Images

Кейт ва Леонардо «Титаник» фильмида ролларини қойилмақом ижро қилгани сабаб мухлисларда иккови бир-бирига бефарқ эмас, деган тушунча шаклланган. Аслида эса улар ўртасидаги муносабат қойил қолса арзийдиган даражадаги дўстлик ҳисобланади. Юлдузлар бир-бирини ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Леонардо «Оскар»га сазовор бўлганида Кейтнинг қанчалик қувонгани бунинг яққол исботи.

Тейлор Свифт ва Эд Ширан

Фото: Getty Images

Тейлор ва Эд ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳадан бошланган муносабатлар ҳали ҳамон давом этмоқда. Ижодий ғоялар устида суҳбатлашиш ва биргаликда сайр қилишни хуш кўрадиган машҳур жуфтлик нима учун бошқалар уларнинг дўстлигига ишонмаслигига ҳайрон қолишини билдиради.

Жулия Робертс ва Жорж Клуни

Фото: The Press Democrat

Жулия ва Жорж «Оушеннинг 11 дўсти» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Фильмда севишганлар ролини жонлантирган актёрлар фестиваль ва тадбирларга бирга ташриф буюришига қарамай, жуфтлик ўртасида дўстликдан бошқа нарса ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Робертс Клунининг умр йўлдоши Амаль билан ҳам илиқ муносабатда ва уларнинг уйида тез-тез меҳмон бўлиб туради.

Сандра Буллок ва Райан Рейнольдс

Фото: Getty Images

«Таклиф » фильмида севишганлар ролини шу қадар ишонтириб ўйнаган юлдузлар фильмда акс этган муносабатлар ҳаётдагиси билан фарқ қилиши мумкинлигини қалин дўстлиги билан исботлаган.

Бредли Купер ва Женнифер Лоуренс

Фото: Getty Images

Бредли ва Женнифер биргаликда бир қанча фильмларда рол ижро қилган ва шундан кейин улар ўртасидаги муносабатлар ҳақида миш-мишлар тарқалган. Лекин Лоуренс миш-мишлар асоссизлиги ва улар дўст эканини таъкидлаган. Актриса сўзларида жон бор эканини бир вақтлар Куперга шахсий ҳаётини қуришга берган кўмагидан ҳам билиш мумкин.

Женнифер Энистон ва Жейсон Бейтман

Фото: Getty Images

Актриса ҳали машҳур бўлмасидан аввалроқ Жейсон билан танишган. Улар «Дўстдан-да ортиқ» фильмида дўстлик алоқалари турмуш қуриш билан якун топган жуфтлик ролини гавдалантирган бўлса-да, ҳаётда улар ўртасида дўстликдан бошқа нарса йўқ. Жейсон Энистонни Бред Питт билан ажрашганда ва янги муносабатлар бошлаганида ҳам қўллаб-қувватлаган.

Сиенна Миллер ва Ченнинг Татум

Фото: Селдон.News

Миллер ва Татум анча йиллардан бери дўст ҳисобланади. Улар турли шаҳарларда истиқомат қилишига қарамай, ҳамиша бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва эркак ва аёл ўртасида дўстлик бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди.

Кэти Перри ва Роберт Паттинсон

Фото: НТВ

Хонанда ва актёр дўст эканликларини тасдиқлашига қарамай, матбуотда улар ўртасида севги борлиги ҳақида материаллар чоп этилаверади.