Испанияда яшовчи Андони Басторрика пляжда қумдан аслидан деярли фарқ қилмайдиган ҳайкаллар яратади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Қумдан ясалган санъат асарларини муаллиф 10 йилдан бери яратиб келмоқда. Басторриканинг сўзларига кўра, пляжга келувчилар баъзан унинг ҳайкалларини ҳақиқий ҳайвон деб ўйлайди.
Ҳайкалтарошнинг биринчи ижод намунаси кичикроқ сув париси бўлган.
«Қум мени янгилик яратишга ўргатади. Ҳайкал ясашда миллионлаб қум зарраларидан фойдаланилади, улар биргаликда ажойиб санъат асарига айланади. Бироқ инсон узоқлашганидан сўнг ижод намунаси табиат ихтиёрида қолади, у эса эртами, кечми, ўз ишини қилади», — дейди ҳайкалтарош.
Изоҳ (0)