Май ойидаги кучли ёғингарчилик сабаб Самарқанд шаҳридаги яҳудийлар қабристонини ўраган 30 метрли девор қулаб тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу девор 2018—2019 йилларда қурилган бўлиб, қабристон четидаги қабрларнинг ёғингарчиликда кўчмаслигига хизмат қилиши белгиланган эди. Ушбу девор қурилишига Ободонлаштириш бошқармаси ва Маданият вазирлигининг махсус ҳисоб рақамларидан 742 миллион сўм маблағ сарфланган.
Мазкур деворни барпо этишга учта — Тошкент шаҳридан «Аср тезкор таъмир», Ургут туманидан «Бинокор қурувчи» ва яна бир бухоролик қурувчилар жамоаси жалб этилган. Мазкур девор қисқа муддат ичида иккинчи маротаба қуламоқда.
Деворнинг қулаб тушиши бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)