«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларини бузди, дея хабар қилмоқда Diario Sport.
Таъкидланишича, франциялик мутахассисни Мадрид яқинидаги қишлоқда кўришган. У бир йилча аввал сотиб олган уйига борган.
Коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида ўта муҳим шахсий сабаблар бўлмаса Испанияда шаҳарлараро қатновлар тақиқланган.
Агар Зидан карантин қоидаларини бузганликда айбдор деб топилса, уни 1500 евро миқдоридаги жарима кутмоқда.
Мавзуга доир: Яқинда коронавирусни енгиб ўтган Ҳадсон-Одои карантин қоидаларини бузганлиги сабаб ҳибсга олинди
Аввалроқ Испания бош вазири Педро Санчес Ла Лига мавсуми 8 июндан давом эттирилишини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)