«Барселона» ПСЖ ҳужумчиси Неймарни ортга қайтаришни истамоқда, бироқ бу борада шошма-шошарлик қилмоқчи эмас.
Каталон клуби Неймарни ёзда сотиб олишни мўлжал қилганди, бироқ бунга коронавирус пандемияси тўсқинлик қилди. Бироқ трансфер амалга ошиши мумкин, дея хабар қилмоқда Diario Sport.
Ҳозирда «Барселона» «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ва «Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич трансферлари устида ишламоқда.
Шундан кейин клуб бир нечта футболчисини сотиш ниятида, «Барселона» 30 июнга қадар 100 миллион евро атрофида даромад қилиши керак.
«Барселона» ва ПСЖ ўзаро футболчи алмашиш борасида келишувга эришиши мумкин. «Кўк-анорранглилар» Неймарни қўлга киритиш имконияти 2019 йилнинг ёзидагига қараганда осонроқ бўлишига ишонмоқда. Бироқ «Барселона» ҳозирда бирор чора қўллаш ниятида эмас, клуб июль ойи охиригача кутишни истамоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)