Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионати 3-турига 24 май, якшанба куни якун ясалди.
Турнинг сўнгги ўйинида пешқадамлардан бири «Улсан Ҳёндай» ўз майдонида ўзбекистонлик ҳимоячи ҳаракат қилаётган «Пусан Ай Парк» жамоасини қабул қилди.
Ўйинда ҳисобни меҳмонлар 55-дақиқада очди. Гол муаллифи — Ли Жонг Хеоп. 79-дақиқада эса мезбонлар вакили Жуниор Негао пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Достон Турсунов эса иккинчи бўлимда ўз ўрнини Ким Донг Вуга бўшатиб берди.
Мусобақа жадвали
Барча голларни Telegram’даги @Gol_Video каналида томоша қилинг!
Кей-Лига3-тур баҳслари24 май, якшанба
«Улсан Ҳёндай»—«Пусан Ай Парк» 1:1
Голлар: 0:1 — 55 Ли Жонг Хеоп, 1:1 — 79 Жунор Негао.
Изоҳ (0)