«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо собиқ жамоаси «Интер»нинг Чемпионлар Лигаси 2009/10 йилги мавсуми гуруҳ босқичи доирасида «Динамо Киев»га қарши ўйинини (2:1) ёдга олди.
«Динамо»га қарши ўйиндан сўнг йиғлаганман. Мен ҳар доим фақат ғалабадан сўнг йиғлайман. Бу биринчиси бўлганди.
Жамоа ўша ўйинда яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин эди. Танаффус пайтида керакли тактик ўзгаришларни амалга оширгандим. Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтирмасди.
Футболчиларни юрагига етиб боришни уддалаганман. Биз мусобақани тарк этишга бу қадар яқин келмагандик», — дейди Моуриньо.
Европа Чемпионлар Лигаси 2009/10 йилги мавсумида «Интер» F гуруҳида «Барселона», «Рубин» ва «Динамо Киев» билан баҳс олиб боради. Гуруҳда иккинчи ўринни олиб плей-оффга йўлланма олган миланликлар охир-оқибат чемпионликни қўлга киритганди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)